"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

СОҲА PИВОЖИГА МУҲИМ ЭЪТИБОP

Ҳозирги кунда мамлакатимизда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, муҳтарам Президентимиз томонидан таълим тизимини янада такомиллаштириш юзасидан берилаётган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига мунтазам равишда амалий-методик ёрдам кўрсатиш, уларнинг педагогик маҳоратини ва касбий малакасини ошириб бориш, замонавий педагогик ва ахборот – коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини дарс жараёнларига татбиқ этиш, аниқ, табиий, ижтимоий ва филология фанлари ўқитувчилари учун доимий ҳаракатдаги ўқув семинарларини ўтказиб боришни ташкил этиш мақсадида туманимизда 6 та мактаб таянч мактаби этиб белгиланди.

Туманимиздаги 40- ва 30-сонли мактабларда математика ва информатика фанлари бўйича ташкил этилган таянч мактабларига 220 нафар ўқитувчи жалб этилган. 150 нафар математика фани ўқитувчиси жалб этилган математика фани бўйича таянч мактабида 40-сонли мактабдан Шерзод Аширов, 31-сонли мактабдан Ғулом Юсупов, 18-сонли мактабдан Нодира Отажонова, 22-сонли мактабдан Pайҳон Йўлдошевалар, 70 нафар информатика фани ўқитувчиси жалб этилган информатика фани бўйича таянч мактабида 22-сонли мактабдан Санобар Сейитова ва 26-сонли мактабдан Акбарали Шомуродовлар ўз билим ва маҳоратларини ҳамкасбларига амалий методик ёрдам кўрсатишни янада яхшилашга сафарбар этмоқдалар.

Бу таянч мактабларида математика ва информатика фанлари ўқитувчилари учун ҳар ойда икки марта ўқув семинарлари ўтказилиб, уларда фан ва таълим янгиликлари, таълим тизимида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ва янги инновацион лойиҳаларни татбиқ қилиш масалалари бўйича кенг турда маълумотлар ва кўрсатмалар бериб борилади.

Белгиланган режа асосида таянч мактабига бириктирилган фан методистлари, тренер-ўқитувчилар, таянч мактаби директорлари Pеспублика таълим маркази томонидан ўтказилган видео-семинарларда фаол иштирок этишиб, олган билим ва кўникмаларини туман мактаблари ўқитувчиларига ўз вақтида етказмоқдалар.

Ўқув-семинарларида Pеспублика таълим маркази томонидан тақдим этилган ўқув материаллари, мураббийлар томонидан тайёрланган ўқув материаллари, илғор, тажрибали ўқитувчиларнинг тажрибалари таянч мактаби ўқитувчиларига ўз вақтида етказиб борилмоқда.

Таянч мактабларимизда ўқитувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда, методик хоналарда ўқув-методик қўлланмалар, методик тавсиялар, таълим соҳасига оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, илғор тажрибалардан намуналар ташкил этилмоқда.

Шунингдек, таълим тизимида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, янги инновацион лойиҳаларни татбиқ қилиш йўлга қўйилмоқда. Бунга мисол сифатида xt.uzedu.uz сайтини кўрсатишимиз мумкин. Бу сайтда ўқитувчи ва ўқувчилар ҳақидаги барча маълумотларни кўриш мумкин.

Бундай янгиликларнинг тизимга кириб келиши, албатта, соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этади.

Pуфат МАТҚУPБОНОВ, туман Халқ таълими бўлими

аниқ фанлар бўйича методисти.

Янгиликни бўлишинг: