"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

Обод турмуш йили янгиликлари

«Обод турмуш йили» дастури амалда

Мамлакатимизда жорий 2013 йилга «Обод турмуш йили» деб ном берилиши негизида, авваламбор, ҳар бир одам, ҳар бир оила, қолаверса, бутун халқимизнинг хаёлидан ўрин олган вазифаларни амалга ошириш, тараққиётимизни жадаллаштириш, ҳаётимизни янада фаровон қилиш каби эзгу мақсадлар мужассам. Зеро, бизнинг юртимизда инсон азиз, унинг қадр-қиммати юксак саналади. Шунинг учун инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдек энг муҳим устувор вазифа «Обод турмуш йили» Давлат дастурида ҳам ўз ифодасини топган. Шу дастур асосида қабул қилинган туман дастури бўйича ўтган 10 ой давомида жами салкам 90 миллиард сўм ва 2.7 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ эвазига кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Узлуксиз таълим

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимиз ёшлари ҳам давлатимизнинг ғамхўрлик ва эътибори туфайли 12 йиллик таълим тизимидаги замонавий билим масканларида таълим-тарбия олиб, касб-ҳунар ўрганмоқдалар. Фарзандларимизнинг етарли шароитларда билим олиши, касб-ҳунар сирларини эгаллашлари учун туманимиздаги мавжуд 75 та умумтаълим мактаблари, академик лицей ва 8 та касб-ҳунар коллежлари, шунингдек, мактабдан ташқари тарбия ва мактабгача таълим муассасаларида барча шароитлар мавжуд.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги фаолияти тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ҳокимлик муассислигидаги веб-сайтда эълон қилиб бориш, ушбу ахборотларни ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўладиган хоналарда ва жойларда жойлаштириш, шунингдек ахборотдан фойдаланувчилар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг коллегиал кенгашларида, мажлисларида иштирок этишларини таъминлаш каби усулларидан фойдаланилмоқда.

Ижтимоий инфратузилма яхшиланмоқда

Мамлакатимизда ижтимоий инфратузилмани яхшилаш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда жорий йилда туманимизда ҳам қатор амалий ишлар қилинди. Жумладан, "Урганч шаҳри - Манғит шаҳри - Туркманистон Pеспубликаси чегараси” давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлининг 75,5-79 километроралиғида 4.27 млрд. сўмлик, Манғит шаҳри ва қишлоқларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жами 4.443 млрд. сўмлик қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

Янгиликни бўлишинг: