"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Дўрманлик Эркиной Юлдашева бир кунда 257 килограмм пахта терди

4 октябрь куни Дўрман овулидаги “Бешбаев Қурбанғалий” фермер хўжалигида “Илғор теримчи” мусобақаси ўтказилиб, унда тумандаги овул ва маҳаллалардан 44 нафар теримчи иштирок этишди.

Мусобақа якунлари кўра 257 килограмм пахта терган дўрманлик Эркиной Юлдашева 1-ўринни эгаллади. Унга “Artel” телевизори топширилди. Шунингдек, 245 килограмм пахта териб, иккинчи ўринни эгаллаган “Боғ” маҳаллалик Шоҳида Эгамбердиевага ҳам “Artel” телевизори, 217 килограмм пахта териб, учинчи ўринни эгаллаган чойкўллик Нилуфар Тўқлибоевага “Artel” кир ювиш машинаси топширилди.

Мусобақада иштирок этган барча 44 нафар теримчиларга Амударё тумани ҳокимлиги томонидан 1 донадан велосипед совға қилинди.

Шунингдек, “Илғор теримчи” мусобақасини ўтказиш учун барча шароитларни яратиб берган фермер Қурбанғалий Бешбаевга ҳам туман ҳокимлиги томонидан велосипед топширилди.

8 соат давоми этган мусобақа давомида терилган жами 7025 килограмм пахта учун терим пули шу куннинг ўзида нақд шаклда берилди.

Мусобақа ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ва туман ҳокими С.Йўлдашевлар иштирок этиб, теримчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, Қ.Қуронбоев “Фидойи ёшлар” отряди аъзолари билан ҳам суҳбат ўтказди.

Пахтакорларнинг дам олиш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Маданият бўлими санъаткорлари мусиқий чиқишлар уюштириб, теримчиларнинг саломатлиги туман Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан назорат қилиб борилди.

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: