"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

“СИЗ ОФОТОБГА ЎХШАЙСИЗ, АЗИЗ МУАЛЛИМ!”

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 1-сонли умумтаълим мактабида “Сиз офтобга ўхшайсиз, азиз муаллим” деб номланган адабий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда мактаб ўқитувчилари, шу мактабда ишлаб нафақага чиққан фахрий ўқитувчилар, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Байрам тадбирини мактаб директори Инобат Нуримбетова очди ва барчани умумхалқ байрами билан қизғин қутлади, таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ўқитувчилик касби, ўқитувчиларга қаратилаётган эътибор хусусида гапирди.

Табриклардан сўнг мактаб ўқувчилари тайёрлаган мусиқий дастур намойиш этилди.

Устоз ва мураббийларни улуғловчи, уларга шогирдлар эҳтиромини ифода этувчи куй-қўшиқлар, шеърлар янгради.

Байрам муносабати билан ташкиллаштирилган тадбир устоз-ўқитувчиларга ҳам, ўқувчиларга ҳам кўтаринки кайфият бағишлади.

Гулчеҳра Қурбонбоева, шу мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: