"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Ҳашарчиларимизнинг шашти баланд

Бизнинг Дўстлик маҳалламизда 832 хонадонда 3637 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг орасида турли касб эгалари, тадбиркорлар ҳам бор.

Жорий йил пахта йиғим-терим бошланиши олдидан йиғин масъул ходимлари ҳудудимиздаги ишсиз, ишга яроқли аҳоли билан хонадонма-хонадон юриб, пахта теримида иштирок этиб, оиласи иқтисодини яхшилаши учун ҳаракат қилиши имконияти мавжудлиги, бундай кўнгилли теримчилар учун МФЙ томонидан қулайликлар яратилиши тўғрисида тушунтирдик.

Ҳаракатларимиз изсиз кетмади. Ҳозирги кунларда 60-65 нафар уюшмаган аҳоли Оқ олтин овулидаги “Жавлонбек-Насиба” фермер хўжалигида пахта йиғим-теримида қатнашаяпти. Уларнинг ҳар бири кунига 70-80 килограммдан пахта теришиб, хўжалик хирмони кун сайин юксалишига ҳисса қўшишаяпти.

Йиллик пахта тайёрлаш режасини адо этиш арафасида турган фермер хўжалигида маҳалламиздан борган ҳашарчилар учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Тушликда иссиқ овқат билан таъминланмоқда. Шунингдек, терим пуллари ҳар куни дала бошида бериб борилаётир.

Кунига 40-50 минг сўм атрофида терим пули олаётган ҳашарчилар оиласига зарур маблағ топаётганидан ва туманимиз пахта хирмони барвақт юксалишига ҳисса қўшаётганидан хурсанд.

Баҳодир Казаков,

Дўстлик МФЙ масъул котиби.

Янгиликни бўлишинг: