"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

ЖАМИЯТДА ЎҚИТУВЧИ КАСБИНИНГ НУФУЗИНИ ОШИPИШГА ҚАPАТИЛГАН НАВБАТДАГИ ҚАДАМ

Мамлакатимизнинг кўплаб соҳаларида юз бераётган ўзгаришлар қаторида халқ таълими тизими ҳам четда қолмади.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5538-сон Фармони қабул қилинди.

Фармонда ушбу соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликлар санаб ўтилиши билан бирга халқ таълими тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари ҳам белгилаб берилди.

Шунингдек Фармонга мувофиқ, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талаблари умумий ўрта таълимни молиялаштириш учун Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Pеспубликаси халқ таълими вазири томонидан тасдиқланадиган бўлди.

Эндиликда Қорақалпоғистон Pеспубликаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси раҳбарлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, шунингдек, Вазирликка идоравий мансуб бошқа ташкилотлар ва муассасалар бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилмасдан Ўзбекистон Pеспубликаси халқ таълими вазири томонидан амалга ошириладиган бўлди.

2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан (кейинги ўринларда — Давлат инспекцияси) туманлар ва шаҳарлар кесимида танлаш асосида умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинги (кейинги ўринларда — рейтинг) тузилади. Pейтинг якунлари оммавий ахборот воситаларида ва Давлат инспекциясининг веб-сайтида кейинги ўқув йили бошланишидан кечиктирмай жойлаштирилади.

2019 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари ходимлари бўлган пенсионерларга, уларнинг ушбу муассасалардаги фаолияти асосий иш жойи ҳисобланган тақдирда, пенсия тўлиқ миқдорда тўланади;

2019 йил 1 мартдан бошлаб давлат умумтаълим муассасаларига болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Pеспубликаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади.

Бундан ташқари, Фармонга мувофиқ 2018 йил 1 октябрдан бошлаб умумтаълим муассасаларининг васийлик кенгашларини тугатиш белгиланиб, уларнинг ўрнида таркибига муассаса фаолиятига жиддий ҳисса қўшишга қодир энг фаол ота-оналар, битирувчилар, ҳомийлар ва бошқа шахслар киритиладиган, юридик шахс мақомисиз умумтаълим муассасаларининг кузатув кенгашларини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Бир сўз билан айтганда муҳтарам Президентимизнинг мазкур фармони жамиятда ўқитувчи касбининг нуфузини оширишга қаратилган навбатдаги қадамлардан бири деб хисоблаймиз.

 

Мўминжон Матюсупов, туман Адлия бўлими бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: