"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Хитой Халқ Pеспубликасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Амударё туманига ташриф буюрди (+фото, видео)

 

3 октябрь куни Хитой Халқ Pеспубликасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жианг Ян бошчилигида бир гуруҳ меҳмонлар туманимизга ташриф буюрди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев бошчилигида меҳмонлар дастлаб Хитой Халқ Pеспубликасининг грант маблағи эвазига келтирилган ва Амударёга ўрнатилган ускуна фаолияти билан танишди.

Айтиш керакки, Ўзбекистон Pеспубликаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Хитой Халқ Pеспубликасининг кемасозлик компанияси ўртасида 2015 йил 28 сентябрда имзоланган шартномага биноан грант маблағлари асосида туманимизга 2 дона земснаряд ва унга тегишли эҳтиёт қисмлар келтирилган эди.

Грант маблағлари асосида келтирилган ушбу сув техникалари туманимиз экин майдонларига сув етказиб берувчи “Шихжамол”, “Чиғир”, “Ерлан атау”, “Тош-ёп” насос станциялари жойлашган каналларни қазиш ишларида муҳим аҳамият касб этади ва туманда қишлоқ хўжалиги экинларини кафолати сув билан узлуксиз таъминлаш, ерларимиз ҳосилдорлигини ошириш ва фермер хўжаликларининг даромадларини оширишга хизмат қилмоқда.

Меҳмонлар шунингдек, “Amudaryo tex” хорижий корхонасида ҳам бўлишиб, корхона томонидан экспортга чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди.

 

Ғ.Ешниёзов

Янгиликни бўлишинг: