"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

МУАЛЛИМ МАДҲИДА

Муаллим маълум айлар илм асосин,

Ўқувчи жон деб уққай муддаосин.

Тилининг сеҳрли саъйидин самар бор,

Ки яъни маъни кони ҳам агар бор.

Далиллар бирла билдирса гапини,

Сабоқлар барчаси бергай нафини.

Тинимсиз интилиш илмга тарафдур,

Билимсиз қай тарафда – бетарафдур.

Муносиб ҳар жавоб устозга лойиқ

Бўлур эрса ғурур онга ажойиб!

Мана шундан муаллим таълимин зўр –

Эканин билган айтур минг ташаккур!

Менам шаънига шогирд сонида бир,

Сўзимни чин юракдан айтсам арзир:

“Омон бўлиб узоқ йиллар юринг соғ,

Ўсармиз биз изингиздан бўлиб боғ!”

Жумабой ҲИДОЯТОВ.

Янгиликни бўлишинг: