"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

УСТОЗ ОТАНГДАЙ УЛУҒ

Устоз! Бу сўз замирида ғоят теран маъно бор. Таъбир жоиз бўлса, Анвар Худойберганов туманимиз маданият ва санъат соҳасида айни пайтда фаолият олиб бораётган барча ходимларнинг устозидир. У ўзининг билим ва тажрибасини санъатга, таълим-тарбия соҳасига бахшида қилиб яшаётган фидойи инсондир. Анвар оға 32 йилдан буён маданият ва санъат соҳасида фаолият юритиб, туманимизда ўтказиладиган Мустақиллик ва Наврўз байрамларида, турли саналарга бағишланган тадбирларда фаол иштироки билан халқимиз олқишига сазовор бўлиб, фаолияти давомида қанчадан-қанча шогирдлар тайёрлаб, устоз, деган номни оқлаб келмоқда. Унинг шогирдлари “Ягонасан, муқаддас Ватан!” ҳамда “Ниҳол” каби республика кўрик-танловларида совринли ўринларни эгаллаб келаётир. Анвар Худойберганов Ватанини севадиган, халқини улуғлайдиган санъаткор.

Унинг ҳар бир қарич ерини муқаддас билганидан аксарият қўшиқлари она Ватан мавзусига бағишланган. Бу қўшиқлар тингловчилар қалбида Ватанига муҳаббат, халқига садоқат туйғуларини уйғотади ва у ўз санъати орқали ёшларни маънан бой инсонлар қилиб тарбиялашга муносиб ҳиссасини қўшаётганидан куч ва илҳом олади. Бугунги кунда туманимизда Анвар Худойбергановнинг қўшиқлари кириб бормаган хонадон йўқ.

Бу инсон менинг учун ҳам улуғ устоздир. У менга ўз хизмат вазифамни сидқидилдан бажаришни, ҳар бир ишга масъулиятли ёндашишни ва халқимизга ҳалол хизмат қилишни ўргатдилар. Ҳозир ҳам бир дақиқа вақтини бекор ўтказмасдан ёшлар билан ижодий ишлар олиб боради, ёш ижрочиларга саҳна маданияти, санъаткорга хос ахлоқий хусусиятлар ҳақида қимматли маслаҳатлар беради.

Азиз ва меҳрибон Устоз, байрам муборак, ҳамиша қаддингиз ва қадрингиз баланд бўлсин!

Устоз – отангдай улуғ, устоз қадами қутлуғ,

Устознинг ҳар камоли илм-у ҳикматга тўлуғ,

Устознинг дили равшан, устоз макони ёруғ,

Униб чиқар албатта, устоз ташлаган уруғ.

Ойбек БЕГИМОВ, туман Маданият ва аҳоли

дам олиш маркази режиссёр-мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: