"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Амударёлик бир гуруҳ ўқитувчилар фахрий унвонлар ва эсдалик нишонлари билан мукофотланди

27 сентябрь куни Амударё туманидаги "Бек" тўйхонасида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидокорона меҳнат қилган ўқитувчилардан 67-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Ҳабиба Қўшаева ҳамда 12-сонли мактаб директори Маҳмуд Қутлимуродовлар “Ўзбекистон Pеспубликаси халқ таълими аълочиси”, 50-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Сайёра Тожибоева, 26-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Акбарали Шомуродов, 62-сонли мактабнинг биология фани ўқитувчиси Зокир Атаев, 22-мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Мадамин Pаҳимов, 41-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Инъомжон Турсунбоев, 52-сонли мактаб директори Қодирберган Эшчоновлар эса “Қорақалпоғистон Pеспубликаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Мактабда таълим-тарбия ва ободонлаштириш ишларини сифатли ташкил қилган 50-мактаб директори Алишер Ешниёзов ва 20-сонли мактаб директори Эркин Қурбонбоевларга туман ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари берилди. Шунингдек, барча мактаблардаги таълим соҳасида кўп йил меҳнат қилган, жамоат ишларида фаол бўлган, ўқувчиларнинг эстетик тарбиясини оширишда ҳисса қўшган ва моҳир спортчи-ўқувчилари нуфузли мусобақаларда ғолиб бўлган қатор ўқитувчиларга ҳам байрам совғалари топширилди.

Байрам арафасида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори билан 40-сонли мактаб ўқитувчиси Санобар Хўжамуродова "Қорақалпоғистон Pеспубликаси халқ ўқитувчиси" фахрий унвони билан мукофотланди.

Меҳнатлари эътироф этилган барча ўқитувчи ва мураббийларни таҳририятимиз номидан ҳам табриклаймиз!

 

Янгиликни бўлишинг: