"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди! (+видео)

 

Маълумки, жорий йил 4 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган селектор мажлисида пахтачиликда бозор муносабатларини кенг жорий этиш, етиштирилаётган маҳсулот ҳажмини барқарор ўсишини таъминлаш билан бир қаторда, фермер хўжаликларининг рентабеллигини оширилишига эътибор қаратган ҳолда, бу йил мутлақо янгича ёндошув асосида пахта йиғим-теримини ташкил этиш тизимини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган эди.

Топшириққа асосан ютегишли масъуллар томонидан пахта йиғим терими тизими ишлаб чиқилди ва шу асосида жойларда иш ташкил қиоинмода. Бу масала бўйича қарор лойиҳаси тайёрланиб, жорий йил 30 август куни Вазирлар Маҳкамасининг «2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 703-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан пахта ҳосилини йиғиб-териб олишни уюшқоқлик билан ташкил этиш ва теримчиларни рағбатлантиришнинг аниқ мезонлари белгилаб берилди.

«Бу йил деҳқонларимизни табиат оғир синовдан ўтказди. Сув таъминотида кўплаб муаммолар кузатилди. Шунга қарамай деҳқонларимиз фидокорона меҳнатлари, тажрибалари билан мўл ҳосил етиштирди. Ҳозирда олдимизда пахта ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш масаласи турибди. Ушбу мавсумда ҳеч қайси ҳудудда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, бошқа таълим даргоҳлари талабалари, тиббий муассасалар ходимлари, 18 ёшга тўлмаган шахслар пахта теримига мажбуран жалб этилмайди. Биз мажбурий меҳнатга қарши кескин чоралар кўрамиз. Вақтинча ишсиз фуқаролар пахта теримига ихтиёрийлик асосида киришиши учун теримчиларга иқтисодий манфаатга асосланган шароит яратиб беришимиз керак», — деган эди Бош вазир Абдулла Арипов.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айтиш керакки, давлатимиз томонидан пахтанинг харид нархлари ўтган йилларга қараганда анча ошгани, қолаверса, қўлда турилган пахта учун табақалаштирилган ҳолда, минг сўмгача ҳақ тўланиши теримчиларнинг моддий манфаатдорлигини оширмоқда. Бундан ташқари, туманимиз пахтани қўшимча кучларсиз териб оладиган мамлакатимиздаги саноқли туманлар қаторига киргани учун қўлда терилган ҳар бир килограмм пахтага қўшимча 100 сўмдан терим пули тўланмоқда. Буларнинг барчаси аҳолининг кўнгилли тарзда далага чиқишларига асос яратмоқда.

Шуниндек, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳам теримчиларни мунтазам равишда рағбатлантириб бориш орқали ўз ҳудудида ишсиз ўтирган фуқароларни пахта йиғим-теримига чиқиб, қўшимча даромад олишга чақирмоқда. Ўтказилаётган тарғибот ишлари ўз самарасини бериб, айни кунларда шаҳар маҳаллаларидан минглаб фуқаролар пахтакорларга ёрдам бериш ва қўшимча даромад олиш учун пахта далаларига чиқмоқда.

Туманимизнинг Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини маъмурияти ана шундай теримчиларни рағбатлантириш мақсадида пахта даласига чиқишди. Теримчиларга эсдалик совғалари топширилиб, ташаккурномалар тақдим қилинди.

Янгиликни бўлишинг: