"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Вазирлар Кенгаши Pаиси амударёлик пахтакорларга совғалар топширди

Бугун - 30 сентябрь куни Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаиси Қаҳрамон Сариев Амударё туманида бўлиб, пахта йиғим-теримининг бориши билан яқиндан танишди.

Айтиш керакки, амударёлик пахтакорлар бу йил ҳам давлатга пахта топшириш бўйича шартномавий режаларини биринчилар қатори бажаришни мақсад қилишган. 15 минг гектардан ортиқ майдонда экилган пахтадан 32 минг тоннадан ортиқ ҳосил олиш режалаштирилган. Шу кунгача режадаги ҳосилнинг ярмидан кўпи қабул масканларига топширилди.

Вазирлар Кенгаши Pаиси Қ.Сариев туман ҳокими С.Йўлдашев ҳамроҳлигида Тўлқин овулидаги илғор терим отрядларининг иш фаолияти билан яқиндан танишди. Пахтакорларга яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Шунингдек, илғор теримчиларга кир ювиш машинаси, чангютгич ва бошқа қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Ғ.Ешниёзов.

 

Янгиликни бўлишинг: