"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

ЁШ АВЛОД ТАЪЛИМ-ТАPБИЯСИ ЙЎЛИДА КАМАPБАСТАМИЗ

Мактабгача таълим соҳаси таълимнинг энг дастлабки ва асосий босқичи ҳисобланади. Чунки келажагимиз бўлган ёш авлод энг аввало шу масканда таълим-тарбия олади, ҳар томонлама ривожланади ҳамда келажак учун ўзининг илк қадамларини қўяди.

Президентимизнинг 2017 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Pеспубликаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ соҳада янги тизим яратилди.

Янги вазирлик олдига мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш, бу борада соғлом рақобатни қўллаб-қувватлаш, МТМлар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, МТМларга болаларни қамраб олиш даражасини ошириш ва уларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш вазифалари қўйилди.

Шу мақсадда туманимизда янги ташкил этилган Мактабгача таълим бўлими МТМларни кичкинтой болажонларга билим асосларини, энг зарур ҳаётий тушунча ва кўникмаларни ўргатадиган масканга айлантиришга ва бундай муассасалар сонини кўпайтиришга интилмоқда.

Боиси, қайси соҳани олиб қарамайлик, етук ва билимдон кадрлар салоҳияти ютуқларга асос бўлаётганини кўришимиз мумкин.

Биз ана шундай истиқболи порлоқ кадрлар тайёрлашни боланинг мактабгача таълим тизимидан бошласак, албатта, ниятимизга етамиз. Ахир мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг илк ва энг асосий бўғини ҳисобланади.

Туман Давлат хизматлари марказида “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ва навбатга қўйиш бўйича электрон дастур”нинг жорий этилгани фарзандларини МТМларга жойлаштириш ёки биридан иккинчисига кўчириш истагида бўлган ота-оналар учун яна бир қулайлик бўлди.

Бундан ташқари, туманимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича бир қанча самарали ишлар амалга оширилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг замонавий таълим-тарбия олишлари, уларнинг соғлом овқатланиши ҳамда жисмонан ва руҳан етук бўлиб етишишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларини малакали педагог ходимлар билан таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси касби ниҳоятда масъулиятли, машаққатли касбдир. Чунки, улар тарбияланувчиларнинг ҳар томонлама етук, баркамол ва соғлом бўлиб тарбияланишида масъул бўлиб ҳисобланади.

Юртимизда 1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни сифатида кенг нишонланади. Шу фурсатдан фойдаланиб, нафақат туманимиздаги, балки юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Уларнинг машаққатли ва масъулиятли ишларида муваффақият, оилаларига тинчлик-тотувлик, тани соғлиқ, куч-ғайрат ва шижоат тилаб қоламан. Ҳамиша қаддингиз ва қадрингиз баланд бўлсин, азиз устоз ва мураббийлар!

Ўктам ҚЎШНАЗАPОВ,

туман Мактабгача таълим бўлими мудири.

Янгиликни бўлишинг: