"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

Ёш шахматчи Ўзбекистон чемпиони бўлди

Шоҳжаҳон Маматсалаев шахмат сирларини кичик ёшданоқ, ўзи тарбияланган 3-сон МТМда ташкил қилинган шахмат тўгарагида ўрганди. Шахмат ўйинини унга тўгарак раҳбари Сайёра Маткаримова қунт билан ўргатди. Айни пайтда шахмат сирларини пухта ўрганган ёш шахматчи турли мусобақаларда иштирок этиб, ўз иқтидорини намойиш этмоқда.

Ўтган йили шахмат бўйича Тошкент шаҳрида ўтказилган ёзги турнир мусобақаларида 6 ёшли тенгдошлари билан куч синашган Шоҳжаҳон Маматсалаев 1-ўрин ғолиблигини қўлга киритди. Шахмат бўйича шуғулланишни тумандаги БЎСМда давом эттираётган ёш шахматчи яқинда Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон чемпионати учун ўтказилган мусобақада ҳам иштирок этишга муваффақ бўлди. Чепионатда 7-14 ёшлилар ўртасида ўтказилган мусобақада куч синашган Шоҳжаҳон Маматсалаев 1-ўринни эгаллади ва чемпионликни қўлга киритди.

Мусобақада ғолиб бўлган амударёлик шахматчи олтин медаль ва совғалар билан тақдирланди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: