"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Терим суръати ошмоқда

Далаларда пахта йиғим-терим авжига чиққан айни кунларда Тошёп овулидаги фермер хўжаликлари пахта далаларида ҳам иш қизғин. Овулдаги аёл-қизлар “Pоза Жумамурадовна” ҳамда “Барно Насиба” фермер хўжаликларида машаққатли меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олишга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Илғор теримчилар сафидан ўрин олган Маҳбуба Қурбонбоева кунига 100 кг. дан, Инобат Дўсчонова 115кг, Назокат Тожимуродова, Хосият Отажонова, Ойша Эшчоновалар 90кг. дан, Гулшод Сафарбоева 85кг. дан, Солия Шомуродова ва Зумрад Шомуродовалар 80кг.дан, Хушрўй Тилавова эса 70кг.дан пахта териб, хўжаликнинг “Оқ олтин” хирмонини янада баландга кўтаришмоқда.

Терилган пахталар учун ўз вақтида ҳақ олаётган теримчилар терим суръатини янада оширишмоқда.

Гулшод Собирова, туман Хотин-қизлар

қўмитаси мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: