"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ

Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳокимлик бўлимлари, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияни 24-"Қангли” сайлов округидан депутат, туманимиз ҳокими Pажаббой Йўлдошев очди ва олиб борди. Сессия котиблигига 19-"Оқ олтин” сайлов округидан депутат Икром Юлдашев сайланди.

Сессия кун тартибига "Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг туманда ижроси ҳақида”ги, "Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2013 йил 4 январдаги "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2013 йил Дастури тўғрисида”ги ПҚ-1902-сонли қарорининг ижроси юзасидан туман бош меъмори А.Курбанбаевнинг ҳисоботи ҳақида”ги, "Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарорининг тумандаги таълим муассасаларида ижроси юзасидан туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири А.Матмуратовнинг ҳисоботи ҳақида”ги, "Туман хотин-қизлар қўмитасининг "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, "Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши, "Юсуф Эшон бобо” жомъе масжиди билан биргаликда маҳаллаларда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчамлаштириш бўйича олиб бораётган ишлари юзасидан туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ахмедованинг ҳисоботи тўғрисида”ги, "18-Бобур сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгашининг депутати P.Юсуповнинг депутатлик фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисида”ги ҳамда "Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 2013 йил 27 сентябрдаги 127/28-4-сонли қарори билан тасдиқланган Амударё тумани ҳудудида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги масалалар киритилди.

Кун тартибидаги биринчи, иккинчи ва учинчи масалалар бўйича туман ҳокими Pажаббой Йўлдошев ахборот бериб ўтди.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Ахмедова, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Pустам Pўзметов, "Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси Исмоил Тўраев, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши раиси Мансур Ўрозбоев, "Юсуф Эшон бобо” жомъе масжиди имом хатиби Абдурахмон Матсапаевлар маҳаллаларда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчамлаштириш бўйича олиб бораётган ишлари юзасидан ҳисобот бердилар.

Шунингдек, сессияда 18-Бобур сайлов округидан депутат Pустам Юсупов депутатлик фаолияти юзасидан ҳисобот берди ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ туман ҳудуди фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси таркибига ўзгартириш киритилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича билдирилган фикр ва мулоҳазалар инобатга олиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Янгиликни бўлишинг: