"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

"Ташаббус-2018" танловининг туман босқичида кимлар ғолиб бўлди? (+видео)

 

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги фармойишига кўра, жорий йилнинг 27 август - 28 сентябрь кунлари “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичлари, 5-25 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Pеспубликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари, 14-16 ноябрь кунлари эса мамлакат босқичи ўтказилади. Ана шу режага мувофиқ 18 сентябрь куни туманимизда ҳам “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Мамлакатимиз Президенти соврини учун ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур танловнинг тобора нуфузи ошиб, ғолиблик учун интилаётган тадбиркорлар кўпамоқда.

Танловнинг туман босқичида 16 нафар тадбиркор, 9 нафар фермер, 8 нафар ҳунармандлар иштирок этдилар.

Босқич ғолибларини аниқлашда ҳакамлар ҳайъати тадбиркорлик субъектларининг молиявий аҳволини, ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг турлари ва кўлами сифатини эътиборга олдилар. Натижаларга кўра ишлаб чиқариш соҳасида “Энг яхши тадбиркор” номинациясида “Жайхун Аму мебель” масъулияти чекланган жамияти раиси Pажаб Матсааев биринчи, “Камолов эшиклари” масъулияти чекланган жамияти раиси Баҳодир Камолов иккинчи, “Бойовул пойафзали” масъулияти чекланган жамияти раиси Қувонч Боймуродов учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек сервис соҳасида “Энг яхши тадбиркор” номинациясида “Тамара - Феруза” масъулияти чекланган жамияти раиси Тамара Юсупова биринчи, якка тадбиркор Шуҳрат Бобожонов иккинчи, якка тадбиркор Шарофат Худойберганова учинчи ўринларга лойиқ кўрилди.

“Энг яхши ёш тадбиркор” номинациясида эса “Эрлапас” фермер хўжалиги раиси Азимбой Эрлапасов ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин “Биродар Норимматов” хусусий корхонаси раҳбари Биродар Норимматовга, учинчи ўрин якка тадбиркор Аббос Абдуҳакимовга насиб қилди.

“Энг яхши фермер” номинациясида “Эркин Pасулов асалчи” фермер хўжалиги раиси Эркин расулов биринчи ўрин соҳиби бўлди. Ушбу номинацияда “Исмоилов Юнусбек” фермер хўжалиги раиси Азамат Маткаримов иккинчи ўринни эгаллади.

“Энг яхши ҳунарманд” номинациясида “Аму дизайн” оилавий корхонаси раҳбари Ўрингул Худойберганова, якка тадбиркорлар Сайёра Сейтмуротова ва Муҳтор Мадраҳимовлар ғолиб бўлишди.

Юртимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларни маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хизматлар турларини кўпайтиришга рағбатлантириш ва ёш тадбиркорларни аниқлаш мақсадида ўтказилган ушбу танлов иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Ғолибларига ташкилотчилар томонидан дипломлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Янгиликни бўлишинг: