"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Амударёда давлат хизматлари маркази томонидан 6 мингдан зиёд электрон рақамли имзо берилди

2018 йил 1 январдан Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Давлат хизматлари марказларига айлантирилди. Марказнинг асосий вазифалари қилиб:

жисмоний ва юридик шахсларга «ягона дарча» тамойили бўйича, шу жумладан олис жойларга чиққан ҳолда давлат хизматлари кўрсатиш;

давлат хизматлари сервисининг юқори сифати, тезкорлиги, шаффофлиги, қулайлиги ва фойдаланиш имкониятини таъминлаш, мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларга йўл қўймаслик;

идоралараро ҳамкорликни, энг аввало, давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжат ва ахборотларни тезкорлик билан олишни таъминловчи электрон ҳамкорликни амалга ошириш;

давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларга малакали ахборот ва маслаҳат ёрдамларини тақдим этиш;

ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатишда қонун ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилишини таъминлаш сифатида белгиланган.

Инсон ҳаётининг ҳар бир қадамида, жамият ҳаётининг у ёки бу соҳаси билан боғлиқ ҳаракатида давлат органлари билан дуч келиши муқаррар. Бунда халқ оғирини енгил қилиш, уларга “давлат-фуқаро” муносабатларида қулайлик яратиш ва шаффофликни таъминлаш мақсадида давлат раҳбари томонидан давлат хизматлари кўрсатишнинг янги концепцияси илгари сурилди.

Бунда, асосий эътибор навбатда туришларни кескин камайтириш, сансалорликнинг олдини олиш, халқни давлат идораларидан рози бўлишига қаратилди. Кундалик ҳаётда ҳар биримиз рўпара келадиган никоҳни қайд этиш, фарзанднинг дунёга келиши, болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш ташвиши, улар билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш, тегишли тўловларни амалга ошириш эндиликда Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади. Бу нафақат сарф-ҳаражатларни, балки инсон учун қимматли бўлган вақтни тежашга имкон яратади.

Жисмоний ва юридик шахсларга “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатувчи давлат хизматлари марказлари орқали тезкор давлат хизматлари кўрсатилишига эришилди. Аҳолига кўрсатилган давлат хизматлари сони ошганлиги сабабли 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич жорий этиладиган хизматлар сони ошди. Ҳозирги вақтда нафақат тадбиркорларга балки аҳолига ҳам энг зарур ва талаб юқори бўлган давлат хизматлари “ягона дарча” тамойили бўйича Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар сони ортиб бормоқда.

Жумладан янги қўшилган хизмат турлари Судланмаганлик (ёки судланганлик) ҳақида маълумотнома бериш, Юридик шахслар, жисмоний шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома, жисмоний шахслар учун СТИP олиш ёки СТИP маълумотларини ўзгартириш, манзил-маълумот ахборотларини бериш, туғилганликни қайд этиш, Адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш, ФҲДЁ ва нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини олиш  каби хизматлар кўрсатилмоқда.

Мисол қилиб айтадиган бўлсак, ҳозирги кунда талаб юқори бўлган хизмат турлари электрон рақамли имзо (ЭPИ) бўйича келиб тушган аризалар сони 6000 дан зиёд, болаларни Давлат мактабгача таълим муасасаларига қабул қилиш бўйича ариза бериш 3418 та ариза келиб тушган бўлиб, шундан 1031 нафар болага  давлат мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш бўйича йўлланмалар берилди. Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминотига тизимига ҳисобга олиш бўйича 1211 та давлат хизматлари курсатилган.

Амударё тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан олис қишлоқларга чиқиб тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Олиб борилаётган тарғибот тардбирлари натижасида марказга мурожаат этувчи аризачилар сони ортиб бораётганлигини кузатиш мумкин.
Жисмоний  ва юридик шахсларга давлат хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилганидан буён йил бошидан шу кунга қадар Амударё тумани давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан 11 мингдан зиёд давлат хизматлари кўрсатилди.

Мамлакатимизда давлат хизматларини янада жадаллаштириш мақсадида келгусида 100 дан ортиқ давлат хизматларининг турларини Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиш режалаштирилган.

Ойбек Ахмедов, Нафиса Худайбергенова,

Амударё тумани Давлат хизматлари маркази  бош мутахассисилари.

Янгиликни бўлишинг: