"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Йўлларимиз равон бўлса, турмушимиз фаровон бўлади

Кейинги йилларда мамлакатимизда шаҳар, овул ва маҳаллаларни ободонлаштириш, янги уй-жой ва бошқада маъмурий, маиший объектлар қурилишларини жадаллаштириш орқали аҳолига қулайликлар яратиш юзасидан кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Албатта, бундай янгиланишларни равон йўлларсиз тасаввур этиб бўлмайди.

Шу боис туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси учун ҳам 2018 йилда бажарилиши лозим бўлган катта вазифалар белгилаб берилган.

Жумладан “4р 181” “Қипчоқ пр – Манғит ш. – Туркманистон Pеспубликаси чегараси” Pеспублика аҳамиятидаги автомобиль йўлининг 3 км. қисмини тўла таъмирлаш ишлари учун 2018 йилга 7,9 млрд. сўм ажратилган бўлиб, шу кунгача 4,2 млрд. сўмлик иш бажарилди.

Жорий йилнинг шу кунигача маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ишлари учун 507,7 млн. сўм ажратилган бўлиб, 8 ой давомида 349,6 млн. сўмлик иш бажарилди.

Жумладан, «4 к 32 а» автомобиль йўлида 1,56 км. узунликдаги пиёдалар йўлакчасида тупроқ ишлари бажарилди ва «4 н 96» автомобиль йўлида 0,15 км. узунликдаги пиёдалар йўлакчаси таъмирланди, «4 к 46» автомобиль йўлининг 0,3 км. узунликдаги ёқа қисми чақиқ тош билан мустаҳкамланди, йўл белгилари алмаштирилди, автобекат қурилди.

Шунингдек, маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини сақлаш ишлари бўйича салкам 516 млн. сўмлик, Pеспублика аҳамиятидаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ишлари учун 6 млрд. сўмликдан ортиқ, Pеспублика аҳамиятидаги автомобиль йўлларини ва Қипчоқ пантон кўпригини сақлаш мақсадида 603 млн. сўмликдан ортиқ ишлар амалга оширилди.

Туман ҳудудидаги ички йўлларни ягона буюртмачи инжиниринг компанияси ҳисобидан жорий таъмирлаш ишлари учун давлат дастури бўйича жорий йилга 483,6 млн. сўм ажратилган бўлиб, шундан 8 ой давомида 185,6 млн. сўмлик иш бажарилди.

Туман ҳудудидаги давлат дастурига киритилган “Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ҳисобидан жорий таъмирлаш ишлари учун 2018 йилга 1 млрд. 314,8 млн. сўм ажратилган бўлиб, 8 ой давомида 411,2 млн. сўмлик ишлар бажарилди.

Айни кунларда туманнинг “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Қипчоқ” шаҳарчаси ва Назархон овулидаги йўлларни таъмирлаш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. Бу ҳудудларда 2018 йилнинг 8 ойи давомида 554 млн. сўмлик таъмирлаш ва йўлларга шағал-қум аралашмаларини ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Бизнинг корхонамиз жамоаси мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, эл-юртимизнинг янада обод бўлишига, йўлларимизнинг янада равон бўлишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшади.

Анвар КАМОЛОВ, туман Йўллардан

фойдаланиш унитар корхонаси директори.

Янгиликни бўлишинг: