"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

ҲАP БИP МАҲАЛЛА, ОВУЛДАФУТБОЛ МАЙДОНИ БАPПО ЭТИЛАДИ

Ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етишида спортнинг ўрни жуда муҳим. Мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб спортнинг оммавийлигига эришиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўзининг ижобий самараларини бераётганига ҳаммамиз гувоҳмиз.

Яқиндагина –18 август-2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтган XVIII Осиё ўйинларида спортнинг 30 тури бўйича иштирок этган 234 нафар спортчиларимизнинг 45 та мамлакат спортчилари орасида энг кам таркиб билан бўлса-да, умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллагани, 21 та олтин, 24 та кумуш, 25 та бронза медални енгиб олгани ҳам спортга берилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар натижасидир.

Эндиликда мамлакатимизда спортнинг футбол тури ҳам ривожланиши ва бу борада ҳам салмоқли ютуқлар қўлга киритилишига асос яратилди. Бу асос Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролар йиғинларида спортнинг футбол турини янада ривожлантириш ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридир.

Қарорга мувофиқ аҳолининг, хусусан, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, футбол билан мунтазам шуғулланишлари учун маҳаллаларда зарур шарт-шароитлар яратилади. Қарор билан давлат-хусусий шериклик асосида замонавий футбол майдонларини ташкил этиш бўйича “Ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастурини амалга ошириш тартиби белгиланган.

Эндиликда ҳар бир маҳаллада давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат ташкилотлари ва ташаббускорнинг ўз маблағлари, шунингдек, бошқа манбалар ҳисобига футбол майдонлари қуриш учун бепул ер ажратилади.

Шуниси эътиборлики, футбол майдонларида мазкур маҳалла ёшларининг маълум вақтда бепул шуғулланишлари таъминланади.

Бу вазифаларни сидқидилдан бажариб, ўз маҳалласида ёшларни футболга фаол жалб этган ва ёшлар орасида жиноят, ҳуқуқбузарликлар каби кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олишга эришган фуқаролар йиғинлари раисларининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини рағбатлантириб бориш тартиби ҳам мазкур қарорга мувофиқ қабул қилинган “Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўринбосарлари –ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгилаб берилган.

Қарорга мувофиқ амалга оширилиши белгиланган вазифалар мамлакатимизда, шу жумладан, туманимизда ёшларни соғлом қилиб тарбиялашга, иқтидорли ёшларни футболга жалб этишга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам қарор ижросини таъминлашга сидқидилдан ҳаракат қиламиз.

Суратда: Арна бўйи маҳалласи биринчилиги учун ўтказилган футбол мусобақалари ғолиб жамоаси.

Отабек ИБPАГИМОВ, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини

мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раиси ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: