"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

“Чойкўл”лик хотин-қизлар ҳамиша фаол

Бугунги аёл – жамиятнинг энг фаоли. Аёл – тадбиркор, олима, шоира-ю адиба, фикрлари ўктам сиёсатчи. Ёш авлод тарбияси, оилалар мустаҳкамлиги борасидаги ишларда ҳамиша фаол.

Шу кунларда туманимиздаги идора ва ташкилотларда, ўқув муассасаларида, овул ва маҳаллаларда фаолият олиб бораётган бошланғич хотин-қизлар ташкилотларининг умумий йиғилишларида фидойи аёл-қизларимизнинг жамиятда тутган ўрни, демократик ислоҳатларни амалга ошириш жараёнларидаги фаол иштироки мамнуният билан тилга олинмоқда.

17 сентябрь куни “Чойкўл” овулидаги аҳоли дам олиш маркази биносида бўлиб ўтган “Чойкўл” овул фуқаролар йиғини бошланғич хотин-қизлар ташкилотининг умумий йиғилиши ҳам очиқлик ва ошкоралик руҳида ўтди. Ташкилот аъзоларининг фаоллиги йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар бўйича музокараларда яққол акс этди.

Бўлиб ўтган умумий йиғилиш кун тартибига ҳавола этилган асосий масала – Президентимизнинг “Ўзбекистон Pеспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ижросини таъминлаш борасида “Чойкўл овул фуқаролар йиғини бошланғич Хотин-қизлар ташкилотининг вазифалари тўғрисида” бошланғич Хотин-қизлар ташкилоти раиси Зулайҳо Аллаберганова ҳисобот маърузаси қилди.

У ўз маърузасида бошланғич Хотин-қизлар ташкилоти томонидан “Чойкўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи кўпни кўрган онахонлар, фаол аёл-қизлар иштирокида олиб борилаётган кенг қамровли, тарғибот тадбирларига алоҳида тўхталиб ўтди. Ёш авлод тарбияси, оилалар мустаҳкамлиги, она ва бола саломатлиги, аёл-қизлар ўртасида тадбиркорлик, касаначилик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли банк кредитлари асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринлари яратиш, гиёҳвандлик ва диний экстремизмнинг, оммавий маданиятнинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашиш бўйича ҳисобот даврида амалга оширилган ишларга кенг тўхталиб ўтди.

Ҳисобот маърузаси юзасидан музокараларда туман Хотин-қизлар қўмитаси бошқарув Кенгаши аъзоси, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Pобия Йўлдошева, “Чойкўл” овул фуқаролар йиғини раиси Комилжон Зорлиқовлар иштирок этишиб, овул хотин-қизлари ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар билан бирга ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд эканлигини таъкидладилар ва бошланғич хотин-қизлар ташкилоти фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар.

Шундан сўнг, йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала – “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси”нинг янги таҳрирдаги Низоми лойихаси бўйича ташкилот аъзолари томонидан билдирилган таклифлар ҳамда ташкилий ва бошланғич хотин-қизлар ташкилоти фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишда “Чойкўл” овул фуқаролар йиғини бошланғич Хотин-қизлар ташкилоти раислигига бир овоздан Зулайҳо Аллаберганова сайланди. Шунингдек, туман хотин-қизлар қўмитаси конференциясига кўрсатилган делегат номзоди ҳам йиғилиш иштирокчилари томонидан маъқулланди.

Умумий йиғилиш ишида туман ҳокими муовини, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова, “Оила” илмий-амалий маркази туман бўлими раҳбари Гулшод Юсупова ҳамда туман Хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари ҳам иштирок этдилар.

Марям Аҳмедова бошланғич Хотин-қизлар ташкилотлари олдида турган долзарб вазифалар, демократик ислоҳотлар жараёнларида фаол хотин-қизларнинг роли, жамиятимиздаги салбий ҳолатларни бартараф этиш, диний экстремизм, оммавий маданиятнинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишда ҳамда ёш авлод таълим-тарбиясида кўпни кўрган онахонлар билан фаол ва жамоатчи аёлларнинг тутган ўрни ҳақида қимматли фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Умумий йиғилиш якунида “Чойкўл” аҳоли дам олиш Маркази санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди.

(Махсус мухбиримиздан).

Янгиликни бўлишинг: