"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

"Халқ банки"нинг Амударё тумани филиали фаолиятидан лавҳа (видео)

Мамлакатимизда банк тизими фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида бу борада ҳам ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Банкларда хизмат кўрсатиш турлари кенгайтирилиб, аҳоли ва тадбиркорларга қатор қулайликлар яратилмоқда.

Туманимиздаги акциядорлик тижорат Халқ банки филиалида ҳам хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш, сифатини ошириш ва мижозларга қулайлик яратиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шунингдек, тизимнинг ислоҳ қилинишида катта аҳамиятга эга бўлаётган тегишли қарорлар ва ҳужжатлар ижроси таъминланиши банк ходимлари фаолиятида меҳнат унумдорлигини, иш самарадорлигини оширмоқда.

Халқ банки туман филиалида Пластик карта терминал операциялари ва ҳужжатлар сектори, Бухгалтерия, Кредит, Пенсия, Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти бўлимлари ҳамда Валюта айрибошлаш шохобчаси, Жамғарма операциялар ва мини банклар шўъбаси аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Ундан ташқари, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туман ИИБнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси, Нотариал хизмат кўрсатиш бўлинмаси, Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлими ҳамда 6-сонли Беруний туманлараро газ таъминоти участкаси туман ҳудудида махсус кассалар ҳам ташкил этилган. Банк томонидан 151 та хусусий корхоналарга, 2 та давлат корхоналарига, 77 та нодавлат нотижорат ташкилотларига, 1 та чет эл капитали иштирокидаги корхоналар ва 131 нафар якка тартибдаги тадбиркорларга самарали банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Йил давомида банкка 41 мижоз жалб қилинган.

Банкнинг Пластик карта терминал операциялари ва ҳужжатлар сектори бўлимида 3 нафар ходим молиялаштирилган маблағларни пластик картага ўтказиш хизматларини бажариб келмоқдалар. Бухгалтерия бўлимида эса умумий ҳисоб-китоб юритилади ва мижозларга ҳам хизмат кўрсатилади. Кредит бўлимида Халқ банки туман филиали томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган кредитларни ажратиш амалга оширилади. Шу пайтга қадар банк томонидан Президентимизнинг 3777-сонли Қарори асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 7 фоиздан 240 млн. 300 минг сўмлик, 5242-сон Фармонига асосан ёшларни ҳунармандчиликка жалб қилиш мақсадида 7 фоизда 51 млн. 500 минг сўмлик, наслли қорамолларни чет элдан кетириш учун Вазирлар Маҳкамаси қарори асосидаги низомга кўра, 5,5фоиздан 2 млрд. 600 млн. сўмлик, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, айланма маблағни шакллантириш учун 1 млрд. 30 млн. сўмлик кредитлар ажратилди. Шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури, намунавий уй жиҳозлари ва маиший техникалар сотиб олиш мақсадлари учун ҳам молиявий истеъмол кредитлари берилди.

Банкда ташкил қилинган Пенсия ва нафақа тўловлари бўлимида нафақаларни тарқатиш бўйича жами 21 нафар ходим иш олиб бормоқда. Нафақа пуллари сайёр кассаларга банк томонидан 3 та хизмат машиналарида етказилиб, фуқароларга ўз вақтида берилиши таъминланмоқда. Халқ банки туман филиали томонидан 49 та овул ва маҳаллаларда яшовчи 14 минг 520 нафар нафақахўрларга 7 млрддан зиёд нақд кўринишдаги пуллар етказиб берилмоқда.

Халқ банки туман филиалида фаолият кўрсатаётган Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти бўлимида аҳолига иш ҳақи ҳисобидан пенсия таъминотига қўшимча тариқасида жамғариб бориладиган маблағларни қайд этиб боришлари учун дафтарчалар тарқатилади. Бўлимда дафтарчаларга мунтазам равишда ўтказилган пуллар кирим ва чиқим қилиш амалга оширилади.

Валюта айрибошлаш шохобчасида ҳам фуқароларнинг чет эл валюталарини Марказий банк курслари асосида эркин алмаштиришларини таъминлаш мақсадида хизмат кўрсатиб келинмоқда. Банкда ташкил қилинган 1 та жамғарма касса, 1 та коммунал касса ва 3 махсус кассада мижозларга қулай шароит яратилган. Кассаларда коммунал, бюджет ва бошқа турдаги тўловлар онлайн тарзида ўз вақтида қабул қилинмоқда. Мижозлар ҳисоб рақамларига ҳам ўтказилиб борилмоқда.

Банкдаги Пластик карточкалар тизимини ривожлантириш шўъбаси бўлими томонидан хўжалик юритувчи субъектларда фойдаланилаётган тўлов терминаллари назорат қилиб борилади. Бу ерда пенсия, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар электрон тарзда жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўз вақтида ўтказилади. Шунингдек, мижозларга корпоратив пластик карталар бўйича мажбуриятлар ҳисобварағини очади ҳамда яроқсиз ҳолга келганда янги корпоратив карталар очиб бериш каби хизматлар ҳам бажарилади.

Бугунги кунда акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан кўрсатилаётган сифатли хизматлардан аҳоли ва тадбиркорлар жуда мамнун.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: