"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8249.97 +12.13
  • 1 EUR = 9392.59 +1.14
  • 1 RUB = 124.67 -1.19

Тошёп овулида ғишт ишлаб чиқарувчи корхона фаолият юритмоқда

Тошёп овулида қаровсиз ётган ҳудудда ғишт ишлаб чиқариш “Амударё қишлоқ қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятининг фаолият бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Бироқ тайёрланаётган ғиштлар пишиқлиги ва сифатлилиги билан мижозларга манзур бўлмоқда. Корхонанинг “Қишлоққурилишбанк” туман филиалининг 3 млрд. сўмлик кредити ҳисобига Хитойдан келтирилган замонавий технологияларда кунига ишлаб чиқараётган 45-50 минг дона атрофидаги ғиштлари шунинг учун ҳам ҳаридоргир бўлаяпти.

Айни кунда бу ерда 25 нафар ишчилар меҳнат қилишади ва фақат хом ғиштлар тайёрланмоқда. Яқинда тайёрланаётган иккита хумбузда пишган ғиштлар ҳам тайёрлаш йўлга қўйилади.

Маҳсулотлар пешма-пеш сотилаётган туфайли ишчиларга ойлик маошлари ўз вақтида бериб борилаётир.

Туманимиз аҳолисининг қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжини қоплашга оз бўлса-да ҳисса қўшаётганимиздан хурсандмиз – дейди МЧЖ раиси Жавлон Отажонов.

О.Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: