"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8249.97 +12.13
  • 1 EUR = 9392.59 +1.14
  • 1 RUB = 124.67 -1.19

«Ифтихор - Дент» хусусий клиникаси шифокорлари хазматидан аҳоли мамнун

Мамлакатимизда тадбиркорликка кенг йўл очилаётгани хусусий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари билан бир қаторда тиббий муассасаларнинг ҳам кун сайин кўпайишига замин яратмоқда.

Туманимизда фаолият бошлаган илк хусусий тиббий муассасалардан ҳисобланмиш “Ифтихор Дент” клиникаси аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб келаётгани билан кўпчиликнинг эътиборини қозонди десак, муболаға бўлмайди.

Клиникадаги тартиб-интизом, орасталик ташриф буюрувчиларда ижобий таассуроти уйғотади. Қолаверса, бош шифокор Адилбой Қурбонбоев, шифокорлар Гавҳар Холимбетова, Pасул Ўрозимбетов, Анвар Тожимуродовлар, шунингдек, ҳамшира қизлар Шаҳноза Юсупова, Сурайё Сафарбоеваларнинг ширин муомаласи, одоби ҳам тиши оғриб келган беморларнинг дардига малҳам бўлади.

Тиббий муолажалар олиб, дарддан холос бўлиб, уларга миннатдорчилик айтаётганлар кўп.

Мен ҳам клиника меҳнат жамоасига соғ бўлинг, саломатлик посбонлари, дейман ва келгуси ишларида ҳам муваффақиятлар тилайман.

Гулора ДЎСЧОНОВА, Бобур овули, пенсионер.

Янгиликни бўлишинг: