"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8249.97 +12.13
  • 1 EUR = 9392.59 +1.14
  • 1 RUB = 124.67 -1.19

Ҳарбийлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

Яратганга шукурки, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Халқимиз осойишта ҳаёт кечириб, мамлакатимиз тараққиёт йўлидан дадил одимламоқда. Бундай натижаларга Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари нафақат сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашдаги ҳушёрлиги, балки аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказишдаги фаоллиги билан ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли 9202 “D” қисм ҳарбийлари ташаббуси билан Қум ёп маҳалласида аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қум ёп МФЙраиси Ф.Юлдашев, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли 9202 “D” ҳарбий қисмдан вакиллар сўзга чиқиб, “Ўзбекистон Pеспубликасининг давлат чегараси тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва терроризмга қарши кураш масалаларида иштирокчиларга кенг турда тушунчалар бердилар.

Сўзга чиққанлар аҳолини чегара олди тартиби ва қоидаларига риоя қилишга ва қонун бузилишларнинг олдини олишга ҳисса қўшишга чақирди. Бу масалада ёши улуғ нуронийларнинг, маҳалла ва мактаб маъмурияти ва “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси аъзоларининг ўрни хусусида ҳам сўз юритилди.

Йиғилишда чегара ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолининг паспорт-виза масалалари ва бошқа мавзуларда берган саволларига тегишли жавоблар қайтарилди.

О.Маҳмудов 9202 “D” ҳарбий қисм сержанти.

***

2018 йилнинг 4 август куни қўшинларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш, ҳарбий хизматчиларнинг билими, маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг қалбида она юртга садоқат ва ватанпарварлик ҳисларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Ўзбекистон Pеспубликаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган эди.

2018 йил 7 сентябрь куни 9202 “К” ҳарбий қисмда шу қарорга асосан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Pеспубликасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси – тараққиётимиз дастури” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари М.Сапарбоев иштирок этди ва ҳарбий хизматчиларга юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар ҳақида гапириб берди.

Тадбирда ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар.

Е.АЛЯМИНОВ, 9202 “К” ҳарбий қисм сержанти.

Янгиликни бўлишинг: