"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўрик-танлов ўтказилди

йилнинг 7 сентябрь куни “Амударё пахта тозалаш” АЖ биносида жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, пахта тозалаш корхонаси ва пахта қабул қилиш масканларининг ёнғинга қарши ҳолатини янада яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва «Қорақалпоғистон минтақавий пахта терминали» МЧЖ ҳамкорлигида кўрик-танлов ўтказилди.

Кўрик-танловга Қорақалпоғистон Pеспубликаси ҳудудида жойлашган пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканлари ҳамда барча шаҳар ва туман Ёнғин хавфсизлиги бўлим ҳамда бўлинмалари бошлиқлари қатнашди.

Ушбу кўрик-танлов 3 та номинация бўйича, яъни «Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда намуна бўлган пахта тозалаш корхонаси», «Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда намуна бўлган пахта қабул қилиш маскани» ҳамда «Пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларида энг яхши ёнғин ўчириш автомобили ҳайдовчиси» номинациялари бўйича ўтказилди.

«Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда намуна бўлган пахта тозалаш корхонаси» номинациясида «Амударё пахта тозалаш» АЖ ғолиб деб топилди.

«Тўрткўл пахта тозалаш» АЖ қошидаги пахта қабул қилиш маскани эса «Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда намуна бўлган пахта қабул қилиш маскани» номинацияси бўйича 1-ўринни эгаллади.

«Пахта тозалаш корхоналари ва қабул қилиш масканларида энг яхши ёнғин ўчириш автомобиль ҳайдовчиси» дея «Тўрткўл пахта тозалаш» АЖдан К.Атажанов эътироф этилди.

Кўрик-танлов ғолибларига ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Ҳамро Матёқубов,

туман ЁХБ бошлиғи, майор.

Янгиликни бўлишинг: