"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8249.97 +12.13
  • 1 EUR = 9392.59 +1.14
  • 1 RUB = 124.67 -1.19

“Автомобилсиз кун” акциясида фаол иштирок этинг!

Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шу йил 30 августда Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳар ойнинг учинчи жума кунида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади. Кенг жамоатчилик иштирокида ваколатли органлар, муассасалар ва ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиладиган мазкур акция доирасида экологик ҳолатни яхшилашга, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга чорлайдиган, шу жумладан, транспорт воситаларисиз ҳаракатланиш мумкинлигини ва зарурлигини намойиш қилишни ўзида мужассам этган, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тадбирлар ташкил қилинади.

Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимизни шу йилнинг 15 сентябрь куни илк бора ўтказиладиган ва кейинчалик ҳар ойнинг учинчи жума куни ўтказиб бориладиган “Автомобилсиз кун” акциясида фаол иштирок этишга чақирамиз.

Мазкур акцияда иштирок этиб, Сиз нафақат соғлом турмуш тарзи сари қадам қўйган, балки атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳам ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

Дилшод Аминов,

ИИБ ЙҲХБ бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: