"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Қипчоқлик китобсеварлар учун “Халқ кутубхонаси” очилди (+видео)

Яхши китоб – кўнгил ҳамдами, энг яқин дўст, маслаҳатгўй ва сирдош, дейдилар. Яхши китобхон эса дунёқараши кенг, фикри теран, хулқ-атвори гўзал, мунозарада дадил ва ўктам бўлади. Ваҳоланки, жамиятимизга ана шундай ахлоқи покиза, илм-у фитрати баланд, оқил инсонлар керак.

Туман ҳокимлигининг ёрдами билан “Тараққиёт кўзгуси” газетаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган китобхонлик тарғиботи, туманимизнинг чекка овул ва маҳаллаларида ташкил этилаётган “Халқ кутубхоналари” жамиятимизни маънан юксалтириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, ёшлар онгида маънавий меросимизга чуқур ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини шакллантириш ҳамда истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган.

Бугунги кунда Куюк кўпир, Дўрман овуллари ҳамда Гулзор маҳалласида туман ҳокимлиги ёрдами билан газета таҳририяти ҳамкорликда ташкил этган Халқ кутубхоналари юзлаб китобсеварларга хизмат қилмоқда.

Шу йилнинг 12 сентябрь куни Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғини маъмурий биносида ҳам ана шундай “Халқ кутубхонаси” ўз фаолиятини бошлади. Мазкур маънавият масканининг очилиш маросимида “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти бош муҳаррири Ғуломжон Ешниёзов, журналист Pобия Йўлдошева, Қипчоқ ШФЙ раиси Нураддин Холбоев, шаҳарча фаолларидан Алламберган Йўлдошев, ўқувчи-ёшлардан Иззат Ўрозбоев, Самандар Искандаровлар мамлакатимизда, хусусан туманимизда маънавий-маърифий соҳага қаратилаётган юксак эътибор ва рағбат ҳақида гапирдилар. Ўз навбатида қипчоқлик ёшлар бу ғамхўрликдан мамнун эканликларини, шаҳарча фуқаролар йиғини маъмурий биносида ўз фаолиятини бошлаган “Халқ кутубхонаси” китоб жамғармасини янада бойитиш борасидаги таклифларини билдирдилар.

Шу куни “Халқ кутубхонаси”нинг кенг ва шинам ўқув зали 11-сонли мактабнинг китобсевар ўқувчилари ва йиғин фаоллари билан гавжум бўлди ва кўпчилик ёшлар кутубхона аъзолигига қабул қилиндилар.

Махсус мухбиримиздан.

 

Янгиликни бўлишинг: