"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

МАКТАБДА ЁШЛАP ИТТИФОҚИГА САPДОPЛАP ТАЙИНЛАНДИ

Айни кунларда ташкилотнинг қуйи бўғини ҳисобланган умумтаълим мактабларида сардорлар сайлови ўтказилмоқда. Бу вазифага мактаблардаги етакчилик қобилиятига эга, билимли ва фаол ёшлар тайинланмоқда.

Тумандаги 36-умумтаълим мактабида ҳам шу муносабат билан тадбир ўтказилди. Иттифоқнинг туман Кенгаши, ўқитувчилар ва ўқувчилар иштирок этган ушбу тадбирда жамоа томонидан маъқулланган номзодлар тегишли йўналишлар бўйича сардорликка сайланди. Ташаббускор ва фаол ўқувчилардан 18 нафари мактабнинг Иттифоқ ва “Камалак” ташкилоти сардорлигига тайинланди. Ҳар бир синфдан ҳам 9 нафар ўқувчининг номзоди турли йўналишлар бўйича сардорликка маъқул деб топилди.

Янги сайланган сардорларга вазифалари ҳақида атрофлича тушунча берилди ва ўқув йили давомида бажариладиган ишлар бўйича тегишли режалар белгилаб олинди.

Нигора БОЗОPБОЕВА

36-мактабнинг Ёшлар иттифоқи етакчиси.

Янгиликни бўлишинг: