"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

ЁШЛАP ШИЖОАТИ АКС ЭТГАН МАPАФОН

8 сентябрь куни Амударё туманида Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат мустақиллиги байрамига бағишланган “Мустақиллик марафони” ўтказилди.

Ёшларни амалий спорт мусобақаларга кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ёшларни спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик турмуш ҳаётига муҳим вазифа сифатида киритиш, соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган ватанпарвар, масъулиятли ва баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида ўтказилган ушбу марафонда туман маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлардан ва таълим муассасаларида таҳсил олаётган 16 дан 30 ёшгача бўлган йигит қизлардан 720 нафари иштирок этишди.

Марафонда иштирок этган амударёлик ёшлар ўзларининг эпчиллиги, шижоат ва спортга бўлган ихлосларини яна бир бор намойиш этдилар.

Марафон якунида ҳр бир масофа бўйича ўз ёш гуруҳида 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган йигит-қизлар марафон ташкилий қўмитаси томонидан фаҳрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: