"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Қаровсиз бино обод дўконга айланди

“Чойкўл” овулининг “Шайх қалъа” маҳалласида яшовчи Соатбой Шербоев оиласини маҳалла аҳли моҳир тадбиркор, ишбилармон сифатида ҳурмат қилишади. Сабаби, оиланинг барча аъзолари – Соатбой Шербоевнинг умр йўлдоши Эркиной Бекчонова, келинлари ва уч нафар фарзанди ҳам тадбиркор.

Яқинда Соатбой Шербоев фарзандлари билан бамаслаҳат яна бир хайрли ишга қўл урди: овул марказида қаровсиз, бўш турган бинонинг бир қисмини таъмирлаб, кундалик эҳтиёж моллари дўконини очди. Асосан Ўзбекистонда ва хорижий компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли матолар, болалар кийим-кечаклари билан савдо қилувчи дўконда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кичик мактаб бозорчаси ҳам ташкил этилгани кўпчиликка, айниқса ота-оналарга жуда манзур бўлмоқда.

– Келин олиб, қиз узатадиган оилаларга икки ёқлама шартнома асосида, келишилган нархларда маҳсулотлар ҳам етказиб берамиз, – дейди сотувчиси Эркиной Бекчонова. – Мақсадимиз – халққа манзур ва муносиб хизмат кўрсатиш.

Pобия Йўлдошева.

Янгиликни бўлишинг: