"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8249.97 +12.13
  • 1 EUR = 9392.59 +1.14
  • 1 RUB = 124.67 -1.19

“Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Халқ кутубхонаси” иш бошлади (+видео, фото)

Сўз мулкининг султони, улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг “Китобдин яхши ёр бўлмас”, деган пурмаъно сўзлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Дарҳақиқат, китоблар маънавиятимизни юксалтирувчи шууримизга тиниқлик бахш этувчи ва ҳаётда бахтли-саодатли бўлишимизга йўл кўрсатувчи маёқдир.

Китоб мутолаасига, мутолаа маданияти юксалишига улкан эътибор қаратаётганининг боиси ҳам бугунгидек шиддат билан ривожланаётган даврда ёшларнинг юксак маънавиятли бўлишига, замонавий илм-фанни чуқур эгаллашига эришишдек эзгу мақсадлар мужассам.

Туманимиз аҳолисининг маънавий-маърифий савиясини янада юксалтириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг адабиётга, маърифатга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида туман ҳокимлигининг амалий ёрдами билан “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида овул ва маҳаллаларда Халқ кутубхоналари ташкил этилмоқда.

7 сентябрь куни Манғит шаҳрининг “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ҳам “Халқ кутубхонаси” иш бошлади. Кутубхонага 500 тага яқин ўзбек мумтоз ва жаҳон халқлари адибларининг сара асарлари келтирилди.

“Халқ кутубхонаси” очилишига бағишланган тадбирни маҳалла оқсоқоли Гулмирза Ерметов очди. “Тараққиёт кўзгуси” газетаси бош муҳаррири Ғуломжон Ешниёзов йиғилганларни маҳаллада “Халқ кутубхонаси” фаолияти бошланиши билан қутлади ва бу саъй-ҳаракатлардан кўзланаётган мақсад ёшларнинг илмли, маърифатли, маънавиятли бўлишига ҳисса қўшиш эканлигини таъкидлади.

Тадбирда сўзга чиққан “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Ойгул Pажабова, “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Pустам Нуримбетов, “Гулзор” маҳалласи фаоли Қурбонгул Матқурбонова, “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлашиш масалалари бўйича мутахассиси Дилдора Мирзаалимовалар кутубхона ташкилотчиларига чуқур миннатдорчилик билдирдилар.

“Халқ кутубхонаси”. Эшигига ана шундай мўътабар сўз битилган бу қутлуғ маскан халқимиз ҳаётига ўзига хос эзгуликлар, қутлуғ ниятлар олиб кириши шубҳасиз.

Ташкилотчилар келгусида туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам мана шундай кутубхоналар ташкил қилиш ва китоб фондини мунтазам равишда бойитиб боришни кўзда тутишган.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: