"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

ОДАМЛАP ТИНЧЛИГИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛИШ ЭНГ ОЛИЙ МАҚСАДИМИЗДИP

Мен Тўлқин овулида профилактика инспектори вазифасида иш бошлаган вақтимда, тўғриси, анча ҳаяжонланган, уддалай олармиканман, дея ҳадиксираган эдим. Боиси, аввалги йилда ҳудудда 8 та жиноят содир этилган, жиноятга мойил шахслар рўйхатга олинган эди. Мен туманимизда биринчилардан бўлиб хизмат уй-жойи, автомашина билан таъминландим.

Бу менга овул аҳолиси билан бирга яшаб, яхши-ёмон кунларида ҳамнафас бўлиш имконини берди. Ҳудудни ҳар куни айланиб, одамларнинг турмуш тарзини ўргандим, муаммоларини тингладим, ижобий ҳал қилиниши учун қўлимдан келганича интилаяпман. Катта ёшли, обрў-эътиборли кишилар билан мактабларда, кўчаларда ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар содир этилишининг олдини олиш учун мамлакатимизда ҳар қандай жиноятга жазо муқаррарлигини кенг тушунтирдик. ОФЙ масъул ходимлари, фаоллар, кўчабошчилар билан ҳар пайшанбада профилактик тадбирлар ўтказиб, жиноят содир этиб, жазо муддатини ўтаб қайтган, ҳуқуқбузарликлар, жиноят содир этишга мойиллиги бор, спиртли ичимликларга ружу қўйган шахслар билан суҳбатлар олиб бориб, соғлом турмуш кечиришга даъват этдик.

Бу саъй-ҳаракатларимиз зое кетмади. Овулда мен ўз фаолиятимни бошлаганимга бир йилдан зиёд вақт ўтган бўлса, шу муддат оралиғида ҳеч қандай жиноят содир этилмади.

Овулнинг бундан кейин ҳам жиноятчиликдан ҳоли ҳудуд бўлиши учун интиламан. Шу бир йилдан ортиқ вақт ичида, Тахтакўпир туманида туғилиб ўсган бўлсам ҳам, Тўлқин овули ўз уйимдай азиз, одамлари туғишганларимдай кўнглимга яқин бўлиб қолди.

Эзгу ниятлар, юксак орзулар билан яшаётган одамлар тинчлиги, осойишталиги учун хизмат қилиш мен учун шарафли иш.

Бердибой БЕКБЕPГЕНОВ,

Тўлқин овули профилактика инспектори.

Янгиликни бўлишинг: