"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8249.97 +12.13
  • 1 EUR = 9392.59 +1.14
  • 1 RUB = 124.67 -1.19

Амударёда ғўзани дефолиация қилиш ишлари бошланди

Ёз бўйи 15500 гектар майдонга экилган пахта парвариши билан шуғулланиб, яхши натижаларига эришган амударёлик пахтакорлар айни кунда пахта йиғим-теримига ҳам пухта тараддуд кўрмоқдалар.

5 сентябрь куни Қангли овулидаги “Диёрбек-Хонжиғали” фермер хўжалигида ғўза дефолиациясига бағишланган семинар-кенгаш ўтказилиб, унда ғўза дефолиациясининг аҳамияти, уни ўтказиш давридаги зарурий чора-тадбирлар ҳақида сўз борди.

Семинар-кенгашда сўзга чиққан мутахассислар бу йил дефолиантларнинг “Супер ХМД”, “Д-Экстра” ва “Спрут” деб номланган турларидан фойдаланишни тавсия қилдилар.

Тадбирда иштирок этган барча фермер хўжаликлари раҳбарлари дефолиантлардан фойдаланиш борасида аниқ тушунчага эга бўлдилар.

Семинар-кенгашда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Собир Хўжаметов ва “Қорақалпоқагрокимё ҳимоя” ХАЖ раиси Отабек Давлетовлар иштирок этди.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: