"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8249.97 +12.13
  • 1 EUR = 9392.59 +1.14
  • 1 RUB = 124.67 -1.19

“БИPИНЧИ ҚЎНҒИPОҚ” ТАДБИPИДА ТУМАН ҲОКИМИ ИШТИPОК ЭТДИ (+видео)

Мавзуга оид фотогалерея

 

Юртимизда барча мактабларда биринчи қўнғироқ садолари янграб, янги ўқув йили бошланди. Таътилда мириқиб дам олган ўқувчилар яна жонажон мактаб қучоғига қайтадилар.

5 сентябрь куни туманимиздаги 26-сон умумтаълим мактабида ҳам “Биринчи қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди. Янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўрилган мазкур мактабда ўтказилган тадбирда ўқитувчи ва ўқувчилардан ташқари, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, мактабнинг собиқ ўқувчиси, айни пайтда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қон қуйиш маркази директори лавозимида фаолият юритаётган Аймурод Қувондиқов ҳамда фахрий устоз ўқитувчилар, маҳалла фаоллари ва ота-оналар иштирок этдилар.

Тадбирга ташриф буюрган туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Pеспублика Қон қуйиш маркази директори Аймурод Қувондиқовлар мактабдаги ўқувчилик даврларида эришган ютуқлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб бердилар ва уларга янги ўқув йилидаги ўқишларида муваффақиятлар тилаб, Ватанимиз келажагининг янада порлоқ бўлишига муносиб ҳисса қўшиш учун кўп билим олиш кераклигини таъкидлаб ўтдилар. Шундан сўнг, мактаб директори Ялғашбой Шомуродов, фахрий ўқитувчилар ва ота-оналар сўзга чиқиб, барча ўқитувчи ва ўқувчиларга бошланаётган янги ўқув йилида омад ёр бўлишини, “Билимлар беллашуви”, Фан олимпиадаларида кўплаб ютуқларга эришишларини тилаб, табрикладилар.

Туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган мусиқий дастур тадбирга янада файз киритди.

Мактабда “Биринчи қўнғироқ” тадбиридан сўнг, ўқувчилар “Мустақиллик дарси”ни ўтдилар.

О.Худойберганова

Янгиликни бўлишинг: