"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

40-сонли мактабда ўқувчиларга Президент совғаси – ўқув анжомлари топширилди (+Видео)

Янги ўқув йили бошланиши олдидан Амударё туманидаги 40-сонли мактаб маъмурияти янги ишларни режалаштириб, юқори натижаларни қўлга киритишни мақсад қилган ҳолда иш бошламоқдалар.

- Жорий ўқув йилидан бошлаб таълим тизимига киритилаётган янгиликлар бизни янада самарали, фидойилик билан ишлашга ундамоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида олдимизга қўйилган вазифаларни тўлиқ бажариш учун сидқидилдан ҳаракат қиламиз, - дейди мактаб директори, халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши депутати Санобар Хўжамуротова.

Кеча - 3 сентябрь куни мактабнинг 1-синфига қабул қилинган 100 дан ортиқ ўқувчиларга ўқув қуролларидан иборат Президент совғаси топширилди.

Болажонларнинг мактаб дея аталмиш қутлуғ даргоҳ остонасига қадам қўйганидан нақадар хурсанд экани уларнинг юз-кўзларида акс этиб турибди. Уларни кўрган кишининг қалбида шу бахтиёр кичкинтойлар ичидан вақти келиб илм-фан сирларини пухта эгаллаган, жамият ва давлат равнақи йўлида хизмат қиладиган етук инсонлар етишиб чиқишига умид, ишонч уйғониши табиий.

Янгиликни бўлишинг: