"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Дўрман овулида Халқ кутубхонаси ташкил этилди (+фото, видео)

Туманимизнинг чекка қишлоқлари аҳолисининг маънавий-маърифий савиясини янада юксалтириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг адабиётга, маърифатга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида туман ҳокимлигининг амалий ёрдами билан “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида овул ва маҳаллаларда Халқ кутубхоналари ташкил этилмоқда.

Аввалроқ бундай Халқ кутубхонаси Куюк кўпир овулида ташкил этилиб, кенг жамоатчилик эътиборини қозонган эди.

Мустақиллик байрами арафасида Дўрман овулида ҳам туман ҳокимлиги ва “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида яна бир Халқ кутубхонаси ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади.

600 га яқин китоб жамғармасига эга бўлган Халқ кутубхонаси жавонларидан жаҳон ва ўзбек мумтоз адабиёти ҳамда ҳозирги замон ўзбек, жаҳон ва қардош халқлар адабиётлари намоёндаларининг энг сара асарлари жой олган.

Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида сўзга чиққанлар Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар бугун чекка қишлоқларда яшаётган ёшлар ҳаётида ҳам ўзининг амалий самарасини бераётганини таъкидладилар.

Эндиликда Дўрман овулининг нафақат ёшлари, балки аҳолининг барча қатлами вакиллари ОФЙ биносида ташкил қилинган Халқ кутубхонаси хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Келгусида туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам мана шундай кутубхоналар ташкил қилиш ва китоб фондини мунтазам равишда бойитиб бориш кўзда тутилган.

P.Йўлдошева.

Янгиликни бўлишинг: