"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

МОҲИP КАPАТЭЧИЛАP

Жорий йилнинг 13 август куни Жиззах шаҳрида Жиззах вилоят очиқ кубоги учун спортнинг каратэ тури бўйича мусобқалар ўтказилди. Мазкур мусобақаларда туманимиздаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг Каратэ WKF бўйича мураббийи Адҳамжон Иброҳимов 9 нафар шогирдлари билан иштирок этди.

Қизғин баҳсларда 8-9 ёшли қиз болалар ўртасида 30 кг вазн тоифасида Гўзалой Озодбоева, ўғил болалар ўртасида шу вазн тоифасида Диёрбек Баҳрамов, 10-11 ёшли 35 кг вазн тоифасида Мусабек Хўжаберганов, 12-13 ҳамда 14-15 ёшли, 40-45 кг вазн тоифаларида Отабек Отажоновлар ўз маҳоратлари билан ҳакамлар ҳайъати томонидан тенгсиз деб топилдилар ва мусобақанинг олтин медали билан тақдирландилар.

Шунингдек, Айнура Сапарова кумуш, Темур Қурбонбоев, Шоҳруҳ Қурбонбоев, Артур Қурбонбоевлар бронза медалига эга бўлдилар.

Катталар ўртасида бўлиб ўтган АБС баҳсларида Адҳам Иброҳимов 1-ўринни эгаллаб, мусобақанинг олтин медали билан тақдирланди.

Шундай қилиб, умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти каратэчилари 1-ўринни, 6 та олтин медални енгиб олган амударёлик спортчилар 2-ўринни эгалладилар. Ғолиб жамоалар мусобақа кубоклари ҳамда дипломлар билан тақдирландилар.

P.Йўлдошева.

Янгиликни бўлишинг: