"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

ХАЛҚАPО ТУPНИP ҒОЛИБЛАPИ

Яқинда спортнинг WKF тури бўйича Самарқанд шаҳрида очиқ халқаро турнир бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада туман Болалар ва ўсмирлар спорт клубидан Адҳам Иброҳимов ўзининг 2 нафар шогирди билан иштирок этиб келишди.

Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда АҚШдан келган кучли спортчилар қаторида татамега чиққан туманимиз ёэ каратэчилари юқори натижаларга эришдилар. Хусусан, 12-13 ёшли ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда 40 килограмм вазн тоифасида Отабек Отажонов шоҳсупанинг энг юқори поғонасини эгаллади. 15-17 ёшлилар ўртасидаги 55 килограмм вазн тоифасида Жўрабек Отажонов 3-ўрин соҳиби бўлди. Катталар ўртасидаги баҳсларда эса Адҳам Иброҳимов ҳам 3-ўринни эгаллади.

Шундай қилиб, мазкур халқаро турнирда туманимиз каратэ усталари 1 та олтин, 2 та бронза медалига эга бўлишди.

P.ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: