"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

Сувда чўкаётганда биринчи ёрдам

Ёз ойларида ҳудудимизда хавонинг жуда исиб кетиши кузатилади. Одамлар тана иссиғини тушириш мақадида сув ҳавзаларига чўмилиш учун борадилар. Натижада айрим кишиларда иссиқ таъсирида баъзан қон босимининг кўтарилиши, нафас олишининг тезлашиши, холсизлик, ўзини йўқотиш, ҳатто, юракнинг тўхтаб қолиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Шунинг учун сувга тушишдан олдин бутун танани сув билан артиш керак ва танани секин - аста ўргатиб, кейин сувга тушиш керак.

Pухсат этилмаган жойларда чўмилиш қатъиян ман этилади. Чўмилаётган болани назоратиз қолдириш мумкин эмас. Нотаниш жойда калла ташлаш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Агар чарчаган, корин оч, чанқаган ёки одам яқиндагина касалликдан тузалган бўлса, умуман сувга тушмагани маъқул. Агар томир тортишса, қўл бармоқлар панжасини тезда мушт қилиб, қаттиқ қисиб олиб, қўлни ён томонга кескин, бирор буюмни улоқтиргандай ҳаракатлантириб муштни очиб юбориш лозим. Болдир мушаклари тортишганда, энгашиб тортишган оёқ кафтидан ушлаб олиш, ўзига томон қаттиқ тортиш керак.

Сувда чўкаётган одамга биринчи ёрдам кўрсатиш учун жабрланган киши боши ён томонга буриб, оғзи қум ва лойқадан тозаланади. Юзини пастга қилиб, тиззадан ётқизган ҳолда унинг нафас йуллари ва меъдасидаги сув чиқариб ташланади. Буларнинг ҳаммасига 15 сониядан ортиқ вақт кетмаслиги керак. Жабрланган кишининг нафас олаётгани ва томир уриши аниқланади. Томир урмаётган бўлса, сунъий нафас олдирилади. Жабрланган кишининг боши максимал даражада орқага ташланиб туриши учун бирон кийимини ўраб бўйни тагига қўйилади. Сунъий нафас олдириш билан бирга юрак ташқи массаж қилинади. Бунинг учун юрак соҳасида кўкракнинг пастли қисмига кафтлар чалиштириб қўйилади ва бир дақиқада 70 марта тезликда силтаб босилади, ҳар 15 марта босилганда бир марта ҳаво пуфланади. Бунингдай тўғри кўрсатилган биринчи ёрдам ҳаётда кимгадир яшаш бахтини ҳадя этиши мумкин. Шунинг учун сувда чўкаётган одамни қутқариб, унга биринчи ёрдам кўрсатишни ҳамма билгани маъқул.

М. ЭPНАЗАPОВ, туман КТМП

Саломатлик булинмаси шифокори.

Янгиликни бўлишинг: