"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

ҚУPБОН ҲАЙИТИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Истиқлол туфайли мамлакатимизда ислом дини равнақига кенг имкониятлар очилди. Эътиқод эркинлиги қонун билан кафолатланди, миллий ва диний қадриятларимиз қайта тикланди. Мусулмонларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари учун барча шароитлар яратилди. Pамазон ва Қурбон ҳайитлари дам олиш кунлари деб белгиланиб, ҳар йили байрам сифатида кенг нишонланмоқда.

Ҳайит байрамлари қадимдан халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган.

15 август куни Президентимизнинг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Фармонга мувофиқ 21-23 август кунлари – Қурбон ҳайитининг биринчи уч куни мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланди.

Ҳайит байрами барча жойларда бўлгани каби туманимизда ҳам тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий ва диний қад-риятларига мос равишда ўтказилди. Туманимиздаги жомъе масжидларида ҳайит намозлари ўқилиб, ҳамюртларимиз эл-юртимиз тинчлиги ва халқимиз омонлигини сўраб дуолар қилдилар.

Қурбон ҳайитида Қуръони карим, ҳадиси шариф билан собит бўлган қурбонлик қилиш маросимлари адо этилди.

Айтиш керакки, Қурбонлик қилиш бошқа ибодатлар каби Аллоҳ учун дейилса-да, аслида фойдани инсон кўради. Қурбонлик қилишдан мақсад банданинг Яратувчи амрига итоатини ва тақвосини намоён этишидир. Банда ихлос билан қурбонлик қилиб, Аллоҳ йўлида жонлиқ сўймоқдами, демак Аллоҳнинг ризолиги учун борини қурбон қилишга тайёр экан.

Ҳайит кунларида бир-бирини улуғ кун билан самимий муборакбод этаётган юртдошларимизнинг тилида ва қалбида шу кунларга етказгани, жаннатмакон юртимиздаги тинчлик ва ободлик учун Яратганга шукроналик туйғулари янада юксалди, десак асло муболаға бўлмайди.

Ҳайит намозидан сўнг юртдошларимиз ота-оналарини, қариндош-уруғларини, ёру-биродарларини, беморларни зиёрат этдилар. Ғариблар ва йўқсиллар, етим-есирлар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг кўнглини кўтаришдек савобли амалларни бажардилар.

Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида мана шундай кенг тарзда нишонланган Қурбон ҳайитида ўқилган дуолар ижобат, ибодатлар қабул бўлиб, юртимизга қут-барака олиб келишини Яратгандан сўраб қоламиз.

Абдураҳмон МАТСАПОЕВ,

туман бош имом-хатиби.

Янгиликни бўлишинг: