"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

АҲОЛИНИНГ ТУPМУШ СИФАТИ КУН САЙИН ЯХШИЛАНМОҚДА

Туман Ички ишлар бўлими бошлиғига 3-сектор ҳудуди бириктирилган бўлиб, штаби Мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи биносида жойлашган.

Ҳудудда 12 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, 8 минг 857 та хонадонларда, 51 минг 462 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли ихтиёрида 1 минг 440,3 гектар томорқа ерлари мавжуд. Айни кунда улар ушбу томорқа ерларида турли экинлардан мўл ҳосил олишмоқда.

Ҳудуддаги овул ва маҳаллаларда жами нафақа олувчилар сони 4 минг 998 нафар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар сони 300 та, якка-ёлғиз яшовчилар сони 28 нафар, ногиронлар сони 704 нафар, ишсизлар сони 2 минг 204 нафар.

4 та қишлоқ оилавий поликлиникалари, 9 та милиция таянч пунктлари, 25 та мактаб ва 2 та касб-ҳунар коллежлари, 10 та мактабгача таълим муассасалари, 418 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.

Секторда ҳудудни 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш чораларини амалга ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича сектор раҳбари бошчилигида ишчи гуруҳи тузилди.

Секторда жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида уйма-уй юриш орқали 640 та муаммо аниқланди. Аниқланган муаммолардан 140 таси тегишли ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда жойида ҳал этилишига эришилди. Pеспублика миқёсида ечиладиган 7 та муаммо Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”га киритилди.

Ҳафтанинг чоршанба кунлари режа асосида аҳолининг шикоят ва мурожаатлари, таклифларини ўрганиш, аҳолини қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш бўйича сайёр учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Секторда олиб борилган тарғибот тадбирлари давомида жорий йилнинг май ойида 6 марта сайёр учрашувлар ўтказилиб, 240 нафар фуқаролар қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, секторда аҳолининг саводхонлигини ошириш мақсадида қишлоқ хўжалигида томорқа ерларини экиш, кам таъминланган оилаларга тижорат банклари томонидан тўрт фоизлик кредитлар ажратиш тартиби бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Сектор раҳбари ҳамда аъзолари билан биргаликда 3-сектордаги маҳалла ва овулларда яшовчи кекса ва нуроний фахрийларга, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож фуқароларнинг оилаларига борилиб, 82 та оилага моддий ёрдамлар кўрсатилди. Туман бўйича Pеспублика ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида даволаниш учун йўлланма сўраб мурожаат қилган 56 нафар фуқарога даволаниш учун йўлланма берилган.

10 нафар катта ёшдаги ногирон фуқароларга, 3 нафар ногирон болаларга ногиронлик аравачаси берилди ва бундан ташқари, 2 фуқаро қўлтиқ таёқ, 4 фуқаро ҳасса таёқлари билан таъминланди.

Ўрганишлар натижасида 8 та эҳтиёжманд оилаларнинг уйларини қайта таъмирлаш зарурлиги аниқланди ва ҳозирда таъмирлаш ишлари якунланиш арафасида.

2018 йил 30 июнь кунига қадар аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил қилинганида 146 таси ишга жойлаштириш, 33 таси газ босими пастлиги ҳамда газ баллони олиш, 40 таси уй- жой ва ер участкалари олиш, 27 таси ичимлик суви муаммоси бўйича, 419 таси кредит масаласи бўйича, 8 таси нафақага чиқаришда ёрдам сўраб, 10 таси электр энергияси масаласида, 2 таси йўл четига йўлакча қуриш, 51 таси моддий ёрдам сўраб, 21 таси ариқ қазиш ва томорқа ерларига сув олиб келиш бўйича, 8 таси тиббий ёрдам кўрсатиш ҳақида, 2 таси даволаниш учун йўлланма олиш бўйича, 1 таси эски мактаб биносини қайта реконструкция қилиб, МТМ учун ер ажратиш масаласида, 8 таси ногиронлик аравачаси ҳақида, 1 таси йўл кўприкларини таъмирлаш бўйича, 10 таси уйни таъмирлаш масаласида, 5 таси минерал ўғит масаласида, 9 таси ахлат тозалаш ишларини йўлга қўйиш бўйича, 2 таси томорқа ерларининг зах босганлиги бўйича, 1 таси мол боқиш учун яйловга ер ажратиб бериш масаласи бўйича, 1 таси деҳқончилик, боғ учун ер ажратиш бўйича, 8 таси вояга етмаган фарзандлари учун ёрдам пули бериш масаласи бўйича, 1 таси электр ҳисоблагичини алмаштириш бўйича, 2 таси кадастр ҳужжатларини тўғрилаш бўйича, 2 таси транспорт йўналиши бўйича қилинган бўлиб, уларнинг ҳал этилишига ёрдам бериш сўралган.

Ҳозирги кундаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф қилиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий ва амалий тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди ва амалга оширилмоқда.

Бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланган янги иш ўринларини яратиш, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини иш билан таъминлаш, ишсиз аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш масаласига эътибор қаратмоқдамиз.

2018 йилда 3-сектор ҳудудида 957 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган эди.

2018 йилнинг 1 январь ҳолатига ҳудудда 300 та кам таъминланган оила рўйхатга олинган бўлса, ҳар бир оила билан учрашувлар ўтказилиб, ўз оилаларида қўшимча даромад манбаларини яратишига кўмаклашиш орқали 32 та оиланинг турмуш даражаси яхшиланди ва кам таъминланганлар рўйхатидан чиқарилди.

Сектор аъзоларининг мақсади халқимизнинг турмушидаги муаммоларни, камчиликларни аниқлаб, бартараф этиш ва пировардида аҳоли турмуши фаровонлашувига хизмат қилишдир.

Янгиликни бўлишинг: