"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

ХАЛҚНИ PОЗИ ҚИЛИШ – БОШ МАҚСАДИМИЗ

Бугунги кунда мамлакатимизни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, энг аввало қишлоқ жойларда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларида фуқароларнинг яратувчанлик салоҳиятидан унумли фойдаланиш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардандир. Шу мақсадда ва жойларда амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини ҳар томонлама ўрганиш, халқ билан бевосита мулоқотнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали шаклларини жорий этишни назарда тутган Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Pеспубликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри туманлари, ҳудудлари ҳар бир ҳудуддаги ҳокимлар, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга бўлинган эди.

Айни кунда туманимизда ҳам тўртта секторлар раҳбарлари тегишли ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли билан бевосита жонли мулоқот қилиб, муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, энг муҳими, меҳнаткаш халқнинг турмуши сифатини яхшилаш, одамларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришиш борасида фаолият олиб боришаяпти.

Бугун Сиз азиз муштарийларга туманимиздаги тўртта сектор томонидан жорий йилнинг 1-ярмида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берамиз.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудида жами 8 минг 192 та хонадонда 50 минг 273 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Эҳтиёжманд оилалар сони 254 та, ишсиз сифатида рўйхатга олинган, ишга яроқли аҳоли 412 нафар, иш билан банд аҳоли 15 минг 683 нафар, ногиронлар сони 1040 нафар, якка-ёлғиз кексалар 31 нафар, нафақадагилар сони 5 минг 215 нафарни ташкил этади.

Сектор ҳудудида 36 та ижтимоий соҳа объектлари, шундан 1 та қишлоқ врачлик пункти, 1 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 19 та умумтаълим мактаблари ва 1 та мусиқа мактаби, 14 та мактабгача таълим муассасалари, 2 та касб-ҳунар коллежи мавжуд.

1-сектор аъзолари жорий йилнинг I ярим йиллиги давомида маҳаллаларда уйма-уй юриб, барча хонадонларда икки маротаба бўлиб, уларнинг мавжуд муаммолари ўрганиб чиқилди ва ўрганиш жараёнида 339 та муаммо аниқланиб, шундан 330 таси жойида ҳал этилди.

Сектор раҳбари томонидан жорий йилнинг апрель-июнь ойларида жойларга чиқиб сайёр қабуллар ўтказиш бўйича режа тасдиқланди. Мазкур режага асосан барча тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда 9 марта сайёр қабуллар ўтказилди. Уларда 652 нафар фуқаролар қатнашиб, 92 та турли муаммоли масалалар кўтарилди ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда барча муаммолар жойида бартараф этилди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 4 та кўп қаватли уйларнинг, жумладан Гулзор маҳалласи, Саховат кўчасидаги рақамсиз уй ҳамда Назир Pаҳим кўчаси 1-уй, Қипчоқ кўчаси 37-уй ҳамда Қипчоқ овули ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг том қисми, йўлаклари, фасад қисми таъмирталаб ҳолатга келганлиги аниқланиб, мазкур таъмирталаб уйларда 2018 йилги давлат дастури доирасида 443,0 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

1040 нафар ногиронлардан 28 нафари реабилитация техник воситалари билан, жумладан, 14 нафари катталар ногиронлик аравачалари, 8 нафари болалар ногиронлик аравачалари, 4 нафари қўлтиқтаёқ, 2 нафари ҳасса, 6 нафар ногиронлар протез-ортопедия буюмлари билан таъминланди.

Кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 3 млн. 910 минг сўмлик 869 дона мевали дарахт кўчатлари, 4 млн. 813 минг сўмлик 1925 дона жўжалар тарқатиб берилди. 30 та кам таъминланган оилаларга газ плита билан бирга суюлтирилган газ баллонлари берилди.

Ўтган давр мобайнида 24 та оила кам таъминланган оилалар рўйхатидан чиқарилди. Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 1-сектор ҳудудида кам таъминланган оилалар сони 254 тани ташкил қилади.

Шунингдек, кредит олишга эҳтиёжи бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилди ва жорий йилнинг I ярим йиллиги давомида ҳудуддаги 74 нафар ишсиз фуқароларга “Микрокредитбанк”нинг туман филиали томонидан жами 945 млн. сўм миқдорида 4 фоизли имтиёзли кредит ажратилди.

Жорий йилда 1-сектор ҳудуди Қипчоқ овули Бештом массивида ер майдони 0,02 га бўлган 10 та ҳамда Олмазор маҳалласи ҳудудида 32 та намунавий арзон уй-жойлар қурилиши режалаштирилди. Ҳозирги кунда ушбу уй-жой эгалари аниқланиб, қурилиш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Ҳудудни 2018 йилнинг I ярим йиллигида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат Дастури доирасида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича умумий қиймати 3 млрд. 604 млн. сўмлик 16 та лойиҳалар амалга оширилиб, уларда 52 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасида 2 млрд. 906 млн. сўмлик 8 та лойиҳалар амалга оширилиб, 32 та янги иш ўринлари, қишлоқ хўжалиги соҳасида 698 млн. сўмлик 8 та лойиҳалар амалга оширилиб, 20 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, “Тўлқин” овули ҳудудидаги “Амударё соҳили” фермер хўжалиги томонидан чорвачиликни ривожлантириш мақсадида Халқаро молия институтининг валюта кредити ҳисобидан 172 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, 66 бош зотли қорамол олиб келинди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 1-сектор ҳудудида 38 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 1-сектор ҳудудида жорий йилнинг I ярим йиллигида жами 187 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлса, ҳақиқатда 190 та иш ўринлари яратилиб, режа 101,6 фоизга бажарилди.

Шундан, саноат соҳасида 11 та, хизмат кўрсатишда 8 та, қишлоқ хўжалигида 8 та, қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар, кўп қаватли турар жойлар ва йўл-муҳандислик инфратузилма қурилиши ҳисобига 40 та, ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобига 26 та, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 61 та, инвестиция лойиҳалари ва аввал хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш йўл хариталарини амалга ошириш доирасида 7 та, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 55 та, ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали 14 та янги иш ўринлари яратилди.

Халқимиз узоқ келажакда эмас, бугундан яхши яшашни истайди. Уларга муносиб турмуш шароитларини яратиш, муаммоларини бартараф этиш секторлар фаолиятининг асосий вазифаси бўлиб қолаверади.

Янгиликни бўлишинг: