"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

Амударё тумани ҳокими қарори

Ўзбекистон Pеспубликаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» қонунининг 17-моддаси, «Ногиронларни ижтимоий муҳофазалаш тўғрисида»ги низомнинг 25-моддаси, Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 август кунидаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2014 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

ҚАPОP ҚИЛАМАН:

1. Туманда банд қилиниши керак бўлган иш ўринлар сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Pеспубликаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва хўжаликлар учун ишчиларнинг рўйхат бўйича ўртача сонининг 106 одамни ташкил қиладиган 6,92 фоиз миқдорида, шу жумладан:

а) ногиронлар учун 3,00%- 46 киши, уй меҳнатига;

б) ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун0,59% - 9 киши;

в) Бандликка кўмаклашиш туман марказларида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсияёшига яқинлашиб қолганшахслар учун 0,33 % - 5 киши;

г) жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббийхарактердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0,65% - 10 киши;

д) таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун 1,50% - 23 киши;

е) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,65 % - 10 киши;

ж) ижтимоиймуҳофазага муҳтож шахсларнингбошқа тоифалари учун 0,20% - 3 киши миқдорида, шу ҳисобдан мобилизациялик чақирув резервига киритилган шахслар 1 киши, ёш болали ишламайдиган аёллар 1 киши, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан касалланган шахслар учун 1 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

3. 2013 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг 2014 йил учун банд этиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликлар бошлиқларига ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2013 йил тугашидан 10 кун олдин, квота иш ўринлари жами миқдорининг камида 25 фоизи учун 2014 йил 10 апрелидан кечиктирмасдан иш ўринларининг қолган 75 фоизини ташкил этиш (ажратиш ёки банд этиб қўйиш) ҳақидаги яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд этиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар кўрсатилган маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим қилиш вазифалари юклатилсин.

5. Корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликлар бошлиқларига ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахслар учун иш ўринларининг кўрсатиб ўтилган миқдори Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва белгиланган тартибда яратилишини (ажратилиши ёки банд этиб қўйилиши), ушбу тоифа шахслар учун белгиланган иш ўринларининг ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таьминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таьминлансин.

6. Ушбу қарор бажарилиши таъминланмаган тақдирда корхона, ташкилот, муассаса, хўжаликларнинг мансабдор шахсларига "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”гиНизомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

7. Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»гиНизомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахслар учун банд этиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкиллаштирган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкиллаштириш учун сарфлаган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш фонди маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари ҳисобга олинсин.

8. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (директори - М.Маткаримов) ушбу қарорни тегишли корхона, муассаса, ташкилот ва хўжаликлар бошлиқларига етказсин ва бажарилишининазорат қилиш унинг зиммасига юклатилсин.

9. Амударё туман ҳокимининг 2012 йил 28 сентябрдаги "Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун 2013 йилги иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида”ги 524-сонли қарори 2013 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.

10. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш ҳоким ўринбосари К.Айтбаев зиммасига юклатилсин.

11.Ушбу қарор туман "Тараққиёт кўзгуси” газетасида расмий турда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

P.Йўлдошев,

туман ҳокими.

Янгиликни бўлишинг: