"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Давлат хизматлари марказлари аҳолига барча хизматлар кўрсатувчи ўзига хос маскандир

Мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил такомиллаштириб, сифатли, тезкор, шаффоф давлат хизматларини кўрсатилиб келинмоқда.

Жисмоний ва юридик шахсларга “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатувчи давлат хизматлари марказлари орқали тезкор давлат хизматлари кўрсатилишига эришилди.

Инсон ҳаётининг ҳар бир қадамида, жамият ҳаётининг у ёки бу соҳаси билан боғлиқ ҳаракатида давлат органлари билан дуч келиши муқаррар. Бунда халқ оғирини енгил қилиш, уларга “давлат-фуқаро” муносабатларида қулайлик яратиш ва шаффофликни таъминлаш мақсадида давлат раҳбари томонидан давлат хизматлари кўрсатишнинг янги концепцияси илгари сурилди.

Фуқароларнинг давлат идораларидаги навбатини кескин камайтириш, сансалорликнинг олдини олиш, халқни давлат идораларидан рози бўлишига қаратилди. Кундалик ҳаётда ҳар биримиз рўпара келадиган, болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш ташвиши, кадастр хужжатларини расмийлаштириш, архитектура ва қурилиш соҳасига оид хужжатларни расмийлаштириш, судланмаганлик тўғрисидаги маълумотларнома ва уларга тегишли тўловларни амалга ошириш эндиликда Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади. Бу нафақат сарф-ҳаражатларни, балки инсон учун қимматли бўлган вақтни тежашга имкон яратади.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Ахолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5278-сон Фармони билан эндиликда Давлат хизматлари маркази орқали туғилганликни қайд этиш, Адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш, ФХДЕ ва нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш, судланганлик ҳақида маълумотнома бериш, жисмоний шахс — солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа қарзи йўқлиги (борлиги) ҳақида маълумотнома бериш, жисмоний шахсларга СТИP бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши белгиланган.

Босқичма-босқич жорий этилаётган давлат хизматлари аҳолининг тезкор давлат хизматларини олиш имкониятларидан фойланишлари мумкин.

“Ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатувчи давлат хизматлари марказлари орқали кўпгина давлат хизматлари кўрсатилиши, фуқароларнинг тадбиркор бўлиб давлат рўйхатидан ўтиши ва тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун рухсат берилиши бу аҳолининг давлат идораларига мурожаатлари бир жойдан қабул қилиниши улкан қулайлик туғридирмоқда.

Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига сифатли, тезкор, шаффоф ва қулай тарзда давлат хизматлари кўрсатилиб, бепул консультациялар берилмоқда.

Давлат хизматлари марказлари – аҳолига барча хизматлар бир марказ орқали кўрсатиладиган уникал, ўзига хос маскан бўлиши кутилаяпти.

Сиз марказ томон қадам қўйсангиз кифоя.

Барча асосий давлат хизматлари тезкор, қулай, шаффоф ва сифатли принциплар асосида кўрсатилади.

 

У.Сапарбаева,

Туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи

Янгиликни бўлишинг: