"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ САҚЛАШГА ЖИДДИЙ ЭЪТИБОP БЕPИЛАЯПТИ

Амударё туманининг Хитой овулидаги 6-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси айни кунда 2 та овул ва 2 та маҳалла аҳолисига намунали тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Жами 2943 та хонадонда истиқомат қилаётган 17945 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган ушбу оилавий поликлиникада 9 нафар умумий амалиёт шифокори, 18 нафар патраном-ҳамширалар ва 3 нафар тор мутахассис фаолият кўрсатишаяпти.

Оилавий поликлиникада фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимлари уйма-уй киришиб, касалликларни эрта аниқлаш, хомиладор аёлларни назорат қилиш, ногиронларни кўрикдан ўтказиш ва уларга ёрдамлар кўрсатиш каби муҳим ишларни ўз вақтида амалга оширилаяпти.

Оилавий поликлиника ходимлари аёллар ўртасида эрта туғруқнинг олдини олиш ва туғруқлар оралиғига эътиборни кучайтириш борасида суҳбатлар ўтказилаяпти. Шунингдек, улар томонидан ОИТС ва бошқада юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича ўтказилаётган тушунтириш ишлари ҳам яхши натижаларни бераяпти.

Ҳудудда айниқса сил касалликлари бўйича олиб борилаётган профилактик ишлар, шунингдек анкологик касалликларни эрта аниқлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар диққатга сазовор бўлаяпти.

Ҳудудларда фаолият кўрсатаётган Хосият Худойберганова, Омон Елубоев, Ойбек Алламберганов ва Сайёра Pажабовалар сингари умумий амалиёт шифокорлари ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан эл олқишига сазовор бўлмоқдалар.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: