"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

УМУМХАЛҚ ХАЙPИЯ ҲАШАPИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛДИ

Шу йилнинг 18-19 август кунларида Амударё туманида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида 50 мингдан зиёд корхона, ташкилот ва муассасалар ишчи-хизматчилари ҳақида аҳоли иштирок этди. Бу галги умумхалқ хайрия ҳашарида ҳам ёшлар ғайрат-шижоат намуналарини кўрсатадилар.

Умумхалқ ҳайрия ҳашари давомида туманда 62 гектар майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, жами 58 тонна маиший чиқинди ташқарига олиб чиқилди, 48 км узунликдаги ариқ-зовурлар тозаланди, 15 та қабристон ва 1 та зиёратгоҳ ободонлаштирилди, 35 минг тупга яқин дарахтларга шакл берилди.

Бу ишларни амалга оширишда 29 та техника воситалари жалб этилди.

Ушбу умумхалқ хайрия ҳашари даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари ҳам кўрсатилди. Жумладан 12 та оиланинг уй-жойларини таъмирлашга ёрдам кўрсатилиб, бу ишларга 400 минг сўмдан зиёд маблағлар сарфланди. Шунингдек, 29 та эҳтиёжманд оилаларга, 6 нафар ногирон ва ёлғиз қарияларга ҳам моддий ёрдам кўрсатилди.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: