"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

МАҲАЛЛА ФУТБОЛЧИЛАPИ ДОИМО ҒОЛИБ

Мамлакатимизда ёшлар ўртасида спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор бугунги кунда ўз самарасини бераяпти. Биз буни Амударё туманидаги 9-сонли умумтаълим мактабида таълим олаётган 11-12 ёшли болалардан ташкил топган “Қизилчоли” футбол командаси мисолида ҳам аниқ кўришимиз мумкин. Негаки, ушбу қишлоқ футбол командаси ўзининг қатор ғалабалари билан элга танилди.

“Қизилчоли” футбол командаси аввало Куюккўпир овулидаги маҳаллалараро ўтказилган “Футболимиз келажаги” анънавий спорт мусобақаларининг туман ҳудудий босқичида, кейинчалик ушбу мусобақанинг туман босқичида иштирок этиб, фахрли биринчи ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди. Шунингдек, бу команда мусобақанинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси ҳудудий босқичида, яъни Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари спортчилари иштирокида Элликқалъа туманида ўтказилган футбол ўйинларида ҳам биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Шундай қилиб, “Қизилчоли” футбол командасига шу йилнинг 7 август куни “Футболимиз келажаги” анъанавий спорт мусобақасининг Хўжайли шаҳрида ўтказилган Қорақалпоғистон Pеспубликаси финал босқичида ҳам иштирок этиш насиб қилди.

“Қизилчоли” футбол командаси мусобақанинг ушбу босқичида ҳам биринчи ўрин соҳиби бўлди. Ғолиб команда 1-даражали диплом, медал, кубок ва бошқада қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Куюк кўпир овулидаги “Қизилчоли” маҳалласининг “Қизилчоли” футбол командаси аъзолари футбол ўйинлари сирларини ўргатаётган ўз мураббийлари, 9-сонли умумтаълим мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Мақсуд Бозорбоев ва ёрдамчи мураббий Анвар Йўлдошевлардан миннатдор бўлмоқдалар.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: