"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

ҚУPУВЧИЛАP КУНИ НИШОНЛАНДИ

Истиқлол шарофати билан юртимиз янада кўркамлашди. Бепоён далаларда жаннатмакон боғлар яратилиб, шаҳар ва қишлоқларда кўркам бинолар қад ростлади. Мана шу барпо этилаётган кўркам бино ва иншоотлар диёримиз қиёфасини ўзгартириб, кўркига кўрк қўшмоқда.

Мамлакатимизнинг янада обод бўлиши йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган қурилиш соҳаси ходимларининг бу борадаги хизматлари беқиёс, десак асло муболаға бўлмайди.

Юртимизнинг янада файзли ва гўзал масканга айланишида қурилиш соҳаси ходимларининг ҳам муносиб ҳиссалари бор. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ҳам соҳа ходимларига йўллаган табригида “Биз сизларнинг тимсолингизда меҳнати билан шаҳар ва қишлоқларимизда, бутун юртимизда янги ишлаб чиқариш корхоналари, муҳим ижтимоий объектлар, муҳташам уй-жойлар, йўл ва кўприклар барпо этиб, ҳаётимизни янада обод, гўзал ва тароватли этиш йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган олижаноб касб эгаларини кўрамиз”, дея алоҳида эътибор қаратганлари бежиз эмас.

Туманимизда ҳам аҳоли учун уй-жойлар, таълим ва тарбия масканлари, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, йўллар қурилиб, таъмирланмоқда. Жорий йилда туманимизда иш олиб бораётган қурилиш ташкилотларидан “Амударё махсус қурилиш”, “Жумуртов тех Таъмир Сервис”, “Манғит Инвест Максимум”, “Қурилиш хизмат”, “Амударё СКБ”, “Манғит идеал қурилиш” каби қурилиш ташкилотлари томонидан кўп қаватли уй-жойлар, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, сув иншоотлари ҳамда йўллар қайта таъмирланиб, реконструкция ишлари олиб борилди. Шунингдек, Назархон овули ва Қипчоқ шаҳарчалари олиб борилаётган улкан бунёдкорлик  ишлари натижасида обод ва кўркам гўшага айланмоқда.

Тумандаги улкан бунёдкорлик ишларида ҳисса қўшиб келаётган соҳа ходимлари Президентимиз ташаббуси билан белгиланган қурувчилар кунини кўтаринки кайфият билан нишонладилар.

О.ХУДОЙБЕPГАНОВА. 

Янгиликни бўлишинг: