"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

ТАДБИPКОPЛАP УЧУН ТАPҒИБОТ ТАДБИPИ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш учун қулай муҳитни яратиш мақсадида иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувларга барҳам бериш, лицензиялаш тартиб-таомилларини соддалаштириш каби кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг шу йил 1 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Pеспубликасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эндиликда бу борада олиб борилаётган ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этилишини рағбатлантириш, инвесторларнинг бу борадаги давлат сиёсатининг изчиллигига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва инвесторлар билан ишлашда давлат тузилмаларининг масъулиятини оширишга хизмат қилувчи Фармон мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги фуқароларга тушунтириш жуда муҳимдир.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Адлия вазирлиги, туман Адлия бўлимлари масъул ходимлари зиммасига Фармон аҳамияти ва мақсадларини манзилли тарғиб қилиш борасида улкан вазифалар юкланди.

Туман Адлия бўлими мазкур вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режасини белгилади. Шунга мувофиқ жорий йилнинг 10 августида туман ҳокимлигида мазкур Фармон моҳиятини тарғиб этишга бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашувда тадбиркорлар, ҳокимлик масъул ходимлари иштирок этдилар.

Туман Адлия бўлими бошлиғи М.Матюсупов, туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш бўйича ўринбосари P.Салаевлар Фармонга мувофиқ тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ҳақида кенг тушунтирдилар, тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоблар бердилар.

Учрашув иштирокчилари яратилаётган имкониятлар иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.

      О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: